Фуқароларга янги қонун мазмуни тушунтирилди
Жорий йилнинг 13 февраль куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг тергов судьяси Акмал Алимов томонидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги транспорт назорати инспекциясининг автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси маъмурий биносида аҳоли билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги
ЎРҚ-1022-сонли Қонунининг мазмун моҳияти тушунтириб берилди.
Яъни, мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодекси янги 311-моддаси билан тўлдирилиб, унда тергов судьясининг ваколатлари назарда тутилганлиги, тергов судьяларининг ваколатларига, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш; тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш кириши таъкидланди.
Учрашувда фуқаролар томонидан мазкур қонун юзасидан берилган саволларга судья А.Алимов томонидан жавоб берилди.
Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев