Ҳаётда шундай инсон бўлингки;
Аввал салом бергувчи, бермаганга берадиган,
ҳол сўрамагандан аҳволини сўрайдиган,
жаҳл қилганга табассумла жавоб бера оладиган, кечирим сўрамасларидан олдин кечириб юборадиган...
Шундай самимий бўлингки, ёлғон гапира олишмасин.
Сизни эслашганда, яхши ном билан хурсанд ҳолда, кайфиятлари янада кўтарингки бўлишига сабабчи инсон бўлинг.
Кўринмай қолсангиз,
«Шу кунларда сизни эслагандим, ҳаттоки гаплашгим келганди...», дея чин дилдан айта олишсин.
Бир зум кўринмасангиз соғинишадиган, ҳар он меҳрингиз тафтини ҳис этиб яшашларига сабабчи бўлинг.
Агар шундай яшаётган бўлсангиз, демак, сиз беҳуда умр ўтказмаяпсиз.
Оқибатингиз давомий, садоқатингиз содиқ бўлиб, орангиздаги ришталар янада мустаҳкам бўлсин.
Ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун
ёлғон мулозаматлар ҳам, ортиқча
миллионлар ҳам керак эмас аслида.
Яқин кишингизнинг самимий табассуми,
соф муҳаббати ва сизга бўлган комил
ишончи бўлса кифоя.
Ассаламу алайкум
тонг хайрли ва нурафшон бўлсин.
@Psixolog_Malikaxon_Usmonova