#ТАРИХДА_БУГУН
19 ФЕВРАЛ - Миллий демократик давлатимиз
ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ ағдариб ташланган кун.
73 кун яшаган Туркистон мухторияти. У нега ағдариб ташланди?
26 ноябрь Қўқон шаҳрида минтақадаги биринчи демократик давлат – Туркистон мухторияти тузилган сана ҳисобланади. Бу сана замонавий тарихчиликда ва публицистикада кўп эсланмайди, айни пайтда, бу воқеа минтақанинг замонавий тарих учун аҳамиятини тарихчилар ва зиёлилар тан олади.
Шу муносабат билан «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош Туркистон мухториятининг тузилиши ва ағдариб ташланиши ҳақида фикр юритади.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Марказий Осиё Россия империяси томонидан босиб олинди. Минтақадаги Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини вассал давлатларга айлантирилди, қолган ҳудудларда бир нечта генерал-губернаторлик тузилди.
ХХ аср бошида Россияда монархия тузумига қарши ҳаракат кучайди. Улар орасида Россияни ишчи ва деҳқонлар республикасига айлантиришни мақсад қилган большевик ишчилар социал-демократик партияси (РСДРП(б) деб ҳам юритилади) алоҳида ажралиб турди ва кўп тарафдорлар орттирди. Нафақат Россия, балки аксар Европа мамлакатлари 1914 йилда бошланган жаҳон уруши билан овора бўлиб турганида Россияда монархияни ағдариб ташлаб, ўрнига республика жорий қилмоқчи бўлган кучлар анча фаоллашди ва амалдаги ҳукуматга қарши намойишлар ўтказди. Кураш кучайиб бораверди ва 1917 йилнинг февраль ойида келиб император Николай II истеъфо беришга мажбур бўлди. Ҳокимият муваққат ҳукумат қўлига ўтди.
1917 йил февраль ойида Николай II ағдарилиб, ҳокимият муваққат ҳукумат ихтиёрига ўтганидан сўнг Туркистон ўлкасида турли сиёсий тузилма ва ҳаракатлар фаоллашди. Шулардан таъсир доираси энг катталари 1917 йил баҳорида тузилган «Шўрои исломия» ва «Шўрои уламо» ҳаракатлари эди.
Октябрь ойида большевиклар муваққат ҳукуматни ағдарганидан кейин Туркистоннинг турли шаҳарларида, айниқса Тошкентда ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар кучайди. Юқоридаги икки ҳаракат Туркистонда миллий давлатчиликни ташкил этиш учун йиғинлар уюштира бошлади.
Бу орада Тошкентда ҳокимиятни таркибида битта ҳам маҳаллий миллат вакили бўлмаган, темирйўл ишчиси Колесов бошчилигидаги Туркистон ишчи-деҳқон совети эгаллаб олди ва Туркистон халқ комиссарлари советини тузди. Туркистонда миллий давлатчилик тузиш истагида бўлган ҳаракатлар қароргоҳларини Қўқонга кўчиришга мажбур бўлди.
1917 йил 26–28 ноябрь кунлари Қўқон шаҳрида Умумтуркистон ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда кўпчилик мусулмон зиёлиларнинг хоҳиш-истаги билан Туркистон ўлкасида яшовчи Европа миллатига мансуб делегатлар ҳам қатнашди.
Қурултой ишида муҳим бир масала – Туркистонни мустақил давлат ёки Россия таркибидаги мухтор республика деб эълон қилиш кўриб чиқилди. Кўпчилик вакиллар овози билан Туркистон ўлкасини Россия таркибида мухтор республика деб эълон қилишга келишилди.
27 ноябрь куни Қурултойда кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорда шундай дейилади: «Туркистонда яшаб турган турли миллатга мансуб аҳоли Россия инқилобини содир этган большевиклар томонидан халқларнинг ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилаш хусусидаги гапларидан келиб чиқиб Туркистонни Россия Федератив Республикаси таркибида ҳудудий жиҳатдан мухтор деб эълон қилади».
28 ноябрда давом этган қурултой ишида Туркистонда ташкил топаётган мухтор давлатнинг номи «Туркистон Мухторияти» деб аталадиган бўлди. Туркистон ўлкасида ҳокимият Туркистон Мухторияти Муваққат кенгаши ва Туркистон Мухторияти Халқ мажлисига ўтиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Муваққат кенгаш аъзоларидан 12 кишилик ҳукумат тузилди ва Миллий мажлисга 32 кишидан иборат вакил сайланди. Муваққат ҳукумат таркиби қуйидаги шахслардан иборат эди:
Муҳаммаджон Тинишбоев – бош вазир, ички ишлар вазири, 2-чақириқ Давлат Думаси аъзоси, Муваққат ҳукумат Туркистон қўмитаси аъзоси, темирйўл муҳандиси, миллати қозоқ;
Ислом Султон Шоаҳмедов – бош вазир ўринбосари, Бутунроссия мусулмонлари кенгаши марказий қўмитаси аъзоси, ҳуқуқшунос, миллати татар;
Мустафо Чўқай – ташқи ишлар вазири, Муваққат ҳукумат Туркистон қўмитаси аъзоси, Туркистон ўлка Мусулмонлар Шўроси раиси, ҳуқуқшунос, миллати қозоқ;