Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#тунгитуҳфа
Соҳир тун
Кеч тушди…
Қайдадир қурбақа сайраб,
Атрофга таратар ажиб овозин.
Қайсидир ковакда чигиртка яйраб,
Чертиб-чертиб қўяр қадимий созин.
Қайдадир сарин ел кўзи илинган
Дарахтлар баргини шовиллатади.
Тўлин ой – мусиқа таёғи билан
Итларни пайдар-пай вовиллатади.
Қайдадир мушуклар панжа учида
Томнинг қовурғасин қитиғлаб ўтар.
Қайсидир жўмракдан оққан томчилар
Чинни ёстиқларга сингишиб кетар...
Бу жозиб, бу турфа, фусункор саслар –
Соҳир тун қизининг тақинчоғидир.
Ё кўкка син солиб ётган йигитнинг
Субҳи содиққача овунчоғидир?
Ажаб! Тун – шовқинли сукунатмикин,
Ва ё сукунатли шовқин, билолмам...?
2010 йил
©Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID
Соҳир тун
Кеч тушди…
Қайдадир қурбақа сайраб,
Атрофга таратар ажиб овозин.
Қайсидир ковакда чигиртка яйраб,
Чертиб-чертиб қўяр қадимий созин.
Қайдадир сарин ел кўзи илинган
Дарахтлар баргини шовиллатади.
Тўлин ой – мусиқа таёғи билан
Итларни пайдар-пай вовиллатади.
Қайдадир мушуклар панжа учида
Томнинг қовурғасин қитиғлаб ўтар.
Қайсидир жўмракдан оққан томчилар
Чинни ёстиқларга сингишиб кетар...
Бу жозиб, бу турфа, фусункор саслар –
Соҳир тун қизининг тақинчоғидир.
Ё кўкка син солиб ётган йигитнинг
Субҳи содиққача овунчоғидир?
Ажаб! Тун – шовқинли сукунатмикин,
Ва ё сукунатли шовқин, билолмам...?
2010 йил
©Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID