#ШОҲБАНДШАРҲИ
ВАФОДОРЛАР ЯХШИ ИНСОНЛАР ЭМАС, БАЛКИ...
Муҳаммад Фузулий томонидан Мавлоно Лутфий ғазалига боғланган тахмиснинг қуйидаги бандига эътибор беринг:
Хўбларини имтиҳон қилмакда чўх чекдим жафо,
Нолаи зор ила билдим дарди дил топмас шифо,
Мен синадим, шимди сен пандим эшит, қил иқтифо,
“Чунки хўблар мазҳабинда йўқ эмиш расми вафо,
Эй кўнгил, не ера етгай нолаи зоринг сенинг?”.
Вафо – садоқат ҳар бир замонда ноёб фазилат бўлган. Хусусан, Лутфий ва Фузулий замонида ҳам. Муштарак лирик қаҳрамонлар “хўблар” – ҳатто яхши инсонларни имтиҳон қилишда “чўх” – кўп жафо чекканларини, ана шу оғир вазиятларда нола қилиш билан дардга шифо топилмаслигини таъкидлаб, ўз кўнгилларига шундай мурожаат қиладилар:
Банднинг “нимкоса”сида одамларни тоифага бўлиш борасида доҳиёна сабоқ берилган: бугун биз “хўблар” – “яхшилар” деб баҳо берган одамларимиз буюклар наздида ўртамиёна одамлар бўлиб, уларда вафо қилиш одати бўлмайди. Яъни, вафодор одамлар шунчаки “яхши” – ўртамиёна одамлар эмас, балки улар инсонларнинг аълосидир, деган яширин маънолар мужассам.
Хулоса: шунчаки яхши эмас, балки инсонларнинг аълоси бўлган ВАФОДОРЛАРимизнинг қадрига борида етайлик! Уларга хиёнат қилмай, эзгу сўз, эзгу амал, ҳеч бўлмаса, эзгу ўй билан Яратганнинг уйи бўлган қалбларини тавоф қилишга шошилайлик!
Жума муборак!
@Rustam_Mirvokhid

“Эй, кўнгил, мен кўп инсонларни синадим, бас, сен “иқтифо” – эргашиб, амал қилишинг лозим бўлган пандим шуки, “хўблар” – яхшилар “мазҳаби” – ҳаёт тутумида ҳам “расми вафо” – вафо қилиш одати йўқ, яъни, яхшилардаки, садоқат туйғуси йўқ экан, бу нолаларинг қаергача ҳам етиб борар эди?!”.