3 февраль учун Ҳақиқат Достони
Масиҳ — «Худо-Одам»
Мавзуимиздаги оятдан Муқаддас Ёзувлар қандай мақсадда ёзилганини кўрамиз: Исо Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишонишимиз учун. Бу Худонинг Каломида бизга очиб берилган энг ажойиб ҳақиқатлардан биридир. Аммо «Исо Масиҳдир» ибораси аслида нимани англатади? Масиҳ нима маънони билдиради?
Биринчи навбатда, Масиҳ юнонча «Христос» сўзининг инглизча таржимаси эканлигини тушуниш керак, бу ўзи ибронийча «Машиах» сўзининг таржимасидир. Бундан ташқари, Масиҳнинг ҳақиқий маъноси «Худо-одам», яъни инсон танасидаги Худодир. Шунинг учун ҳам Масиҳ Худонинг Ўғли деб аталади.
Биз Исони Худонинг Ўғли деб айтганимизда, бу жаноб Бенжамин кичик Бенжамин исмли ўғил туғдирганидек, инсон оталари ўғил туғдирганидек, Худо Исони туғдирганини англатмайди. Йўқ! Муқаддас Битикда «Худонинг Ўғли» инсон қиёфасидаги Худони англатади. Шунинг учун Исо ўзини Худонинг Ўғли деб даъво қилганида, диний етакчилар Уни куфрликда айбладилар. Улар Исо Ўзини Худо билан тенг деб эълон қилганига ишонишди.
Худди шундай, Юҳанно 10:30–33 да Исо: — “Мен ва Отам бирмиз“ деганида, яҳудийлар яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. Улар Уни одам бўла туриб, Ўзини Худо қилганликда айбладилар. Худонинг Каломини билмаганликлари ва Исо ростданхам ким эканлигини тушунмаганликлари учун, Унинг илоҳий шахсиятини ҳамда сўзларининг тўлиқ маъносини қабул қила олмадилар.
Лекин Исо Ўзини Худо билан тенглаштирмади. У Худонинг Ўзидир — инсон танасидаги Худо. Бу, Худо сиз эга бўлишингизни хоҳлайдиган билимдир. Сиз ишонганингизда, У сизга нима бўлишини айтади: сиз Унинг номи билан ҳаётга эга бўласиз. Қандай ҳаёт? Илоҳий ҳаёт! Исо Масиҳ орқали сиз илоҳий табиатга эгасиз. Бу абадий ҳаёт сиз ота-онангиздан туғилган инсон ҳаётини алмаштиради. Энди сиз Худонинг Зоти — Худо-одамга шериксиз, чунки У (Исо) қандай бўлса, сиз ҳам бу дунёда шундайсиз (1 Юҳанно 4:17). Худога шукур!
🙏Ибодат
Азиз Ота, Исо Масиҳ орқали абадий ҳаёт марҳамати учун Сенга раҳмат. Мен, У — Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишонаман, У орқали мен Худонинг ҳаёти билан яшайман. Мен Унда ғолибман, тўлиқликдаман ва хавфсизман. Менинг ҳаётим Худонинг тўлиқ сифатларининг намойонидир ва мен Сенинг улуғворлигинг, донолигинг, солиҳлигинг ва иноятингни Исо номи билан намоён этаман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb
Масиҳ — «Худо-Одам»
📖"Шогирдлар бу китоб таркибига киритилмаган Исонинг яна кўп мўжизали аломатларига гувоҳ бўлганлар. Китобга киритилган мўжизлар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар." (Юҳанно 20:30–31).
Мавзуимиздаги оятдан Муқаддас Ёзувлар қандай мақсадда ёзилганини кўрамиз: Исо Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишонишимиз учун. Бу Худонинг Каломида бизга очиб берилган энг ажойиб ҳақиқатлардан биридир. Аммо «Исо Масиҳдир» ибораси аслида нимани англатади? Масиҳ нима маънони билдиради?
Биринчи навбатда, Масиҳ юнонча «Христос» сўзининг инглизча таржимаси эканлигини тушуниш керак, бу ўзи ибронийча «Машиах» сўзининг таржимасидир. Бундан ташқари, Масиҳнинг ҳақиқий маъноси «Худо-одам», яъни инсон танасидаги Худодир. Шунинг учун ҳам Масиҳ Худонинг Ўғли деб аталади.
Биз Исони Худонинг Ўғли деб айтганимизда, бу жаноб Бенжамин кичик Бенжамин исмли ўғил туғдирганидек, инсон оталари ўғил туғдирганидек, Худо Исони туғдирганини англатмайди. Йўқ! Муқаддас Битикда «Худонинг Ўғли» инсон қиёфасидаги Худони англатади. Шунинг учун Исо ўзини Худонинг Ўғли деб даъво қилганида, диний етакчилар Уни куфрликда айбладилар. Улар Исо Ўзини Худо билан тенг деб эълон қилганига ишонишди.
Худди шундай, Юҳанно 10:30–33 да Исо: — “Мен ва Отам бирмиз“ деганида, яҳудийлар яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. Улар Уни одам бўла туриб, Ўзини Худо қилганликда айбладилар. Худонинг Каломини билмаганликлари ва Исо ростданхам ким эканлигини тушунмаганликлари учун, Унинг илоҳий шахсиятини ҳамда сўзларининг тўлиқ маъносини қабул қила олмадилар.
Лекин Исо Ўзини Худо билан тенглаштирмади. У Худонинг Ўзидир — инсон танасидаги Худо. Бу, Худо сиз эга бўлишингизни хоҳлайдиган билимдир. Сиз ишонганингизда, У сизга нима бўлишини айтади: сиз Унинг номи билан ҳаётга эга бўласиз. Қандай ҳаёт? Илоҳий ҳаёт! Исо Масиҳ орқали сиз илоҳий табиатга эгасиз. Бу абадий ҳаёт сиз ота-онангиздан туғилган инсон ҳаётини алмаштиради. Энди сиз Худонинг Зоти — Худо-одамга шериксиз, чунки У (Исо) қандай бўлса, сиз ҳам бу дунёда шундайсиз (1 Юҳанно 4:17). Худога шукур!
🙏Ибодат
Азиз Ота, Исо Масиҳ орқали абадий ҳаёт марҳамати учун Сенга раҳмат. Мен, У — Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишонаман, У орқали мен Худонинг ҳаёти билан яшайман. Мен Унда ғолибман, тўлиқликдаман ва хавфсизман. Менинг ҳаётим Худонинг тўлиқ сифатларининг намойонидир ва мен Сенинг улуғворлигинг, донолигинг, солиҳлигинг ва иноятингни Исо номи билан намоён этаман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
Юҳанно 1:12-13:
"Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди. Улар на тана хоҳишидан, На эр хоҳишидан, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир."
1 Юҳанно 5:11-12:
"Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ."
1 Тимўтийга 3:16:
"Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир: Масиҳ ер юзига Инсон бўлиб келди. Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди. У зоҳир бўлди фаришталарга. У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга, Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди. Улуғворликка бурканиб У самога юксалди."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb