Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿ТАВАККАЛЧИ ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ.
Қашқадарё вилояти хокими тадбиркорларга таваккал қилиб бўлсада янги лойихалар қилишга даъват этмоқда ва уларни хар қандай шароитда,хаттоки "тушиб кетса ёки камбағал бўлиб қолса" хам ташлаб қўймасликни оғзаки ваъда қилмоқда.
P.S Фермерлар хам тадбиркорлик субъекти эканлиги у бу кимнинг эсида борми?
Фермерлар хам шундай ваъдалар эшитишига икки-уч йил қолди шекилли-а?!
Янги йилдан кўплаб фермерлар кластерлардан хақдорликларини ололмаганлар оқибатида махаллий солиқ идоралари томонидан аёвсиз равишда банкротликка чиқарилиши ойдинлашиб бормоқда. Қишлоқ Хўжалиги учун ўта оғир келган йилда фермерларга Солиқ каникуллари бериш, кредит муддатларини узайтириб бериш кимнингдир хаёлига келяптими?Тадбиркор-кластерларга қарздорликларини узайтириб берилгани каби фермерларга хам кластерларникини олдида арзимаган қийматдаги умумий қарздорлик муддатларини хам уўайтириб берилармикин? Ахир шу фермерлар "лойихачи тадбиркорлар"дан кўра кўпроқ таваккал қилиб йил бўйи тирноқ билан ер кавламадиларми? Табиат билан олишув таваккалчилигидан ташқари бюрократ зараркунандаларнинг йил бўйи фермерларни эзиши, нархлар мажбурий туширилгани, терим пули очко олиш учун оширилгани ва етмаганига шудгорга атаб қўйилган маблағини "план" учун сарфлатиб юборилгани тавакклачиликка кирадими?
Хохлаймизми-йўқми Ўзбекистон аграр давлат, ЖСТга кирмоқчи бўлсак биринчи ўринда қишлоқ хўжалигида нормал тадбирклрликни йўлга қўйиш керакмасми?
Гурух:
👉@RespublikaFermerlari
Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI