⚡️Шокир Шарипов:
2023 йилнинг қиши эди. ССП йиғилишида қатнашдим. Мавзу - чорвачилик. Бир йигит Водийда туриб, ZOOMдан катта эканда мурожаат қилди, чорвачилик соҳасининг абгор аҳволи ҳақида гапирди ва...
абгор аҳвол сабабчиси деб Ветеринария қўмитасини айтди...
Мен уни Kun.uz студиясига чақириб, суҳбат уюштирдим. У вазиятни батафсил айтиб берди, вазият ниҳоятда даҳшатли эканини кўрсатиб берди.
Кейин нима бўлганини айтайми?
Унга қаттиқ босимлар бўлди. Узр сўратмоқчи бўлишди ҳатто. Сўрамади. Жим бўлмаса қамалиши мумкинлиги айтилди. Хуллас, овозини ўчиришди. Унинг айтганларини эса ҳеч ким текширмади. Чунки, кейин билишимча, Ветеранирия қўмитасининг каттаси ТЕГИНИЛМАЙДИГАН одам экан, қуда-андами кимдир экан.
Мен бу вазият яхшиликка оббормаслигини билиб турардим, аммо қўлимдан нима ҳам келар эди? Кўрсатув қилиш қўлимдан келар эди - қилдим. Фейсбукда бонг уриш қўлимдан келарди - урдим. Бошқасига қодир эмасман. Бошқа мавзуларга чалғидим, дардни ичимга ютиб.
Ана энди ўша хавотирлар моддийлашаяпти...
Муаммони гапирганнинг овозини ўчиришни ўзига вожиб биладиган "тизим" бор экан, сувости миналари портлаши хавфи доимий бошимиз устида тураверади, бу аниқ!!!
👉@RespublikaFermerlari