Rassom Tuz ёзмоқда:
Европа Иттифоқи мажбурий меҳнатга барҳам бериш йўлида янги қонунни қабул қилди
19 ноябр куни Европа Иттифоқи (ЕИ) мажбурий меҳнат ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ЕИ ҳудудида сотилишини тақиқловчи қонунни маъқуллади. Бу зўравонликка асосланган амалиётга қарши курашиш ва компанияларни жавобгарликка тортиш йўлида муҳим қадамдир.
Мажбурий меҳнат низоми (FLR) ЕИга аъзо барча давлатлар расмийларидан мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда қисман ёки тўлиқ ишлаб чиқарилган ҳар қандай маҳсулотлар ёки таркибий қисмларни Европа Иттифоқи бозорига киришини тақиқлашни талаб қилади. Бу низом компанияларга ўз таъминот занжирларида мажбурий меҳнат ортидан фойда олиш имконини берувчи нотўғри тизимларнинг олдини олишга қаратилган.
Халқаро меҳнат ташкилотининг (ILO) “Замонавий қуллик бўйича глобал ҳисоб-китоблар” номли 2022 йилдаги ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб 17,3 миллион киши хусусий секторда мажбурий меҳнат қурбони бўлган; бу 2016–2021 йилларга нисбатан 8 фоизга кўплигини англатади. Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти, Туркманистон ва Шимолий Корея каби минтақаларда яна 3,9 миллион киши давлат томонидан мажбурий меҳнат (SIFL) қурбони ҳисобланади. ХМТнинг мажбурий меҳнат иқтисодига оид яқинда эълон қилган ҳисоботига кўра, компаниялар хусусий сектордаги мажбурий меҳнатдан йилига 63,9 миллиард доллар фойда кўради.
Агар ушбу низом тўғри қўлланилса, компанияларни ўз фаолияти ва таъминот занжирларида мажбурий меҳнатни бартараф қилишга ундайди. Бу тартибот 2024 йилда қабул қилинган Европа Иттифоқининг йирик компаниялардан хавфга асосланган ёндашувга мувофиқ атроф-муҳитга етказилган зарар ва инсон ҳуқуқлари бузилишини аниқлаш, олдини олиш, юмшатиш ва бартараф этиш учун таъминот занжири бўйлаб мазмунли текширув жараёнларини амалга оширишни талаб қилувчи “Корпоратив барқарорлик бўйича тегишли текширув” директивасини тўлдиради.
Бироқ, самарали татбиқ қилиш Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан мажбурий меҳнат билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни текшириш ва самарали равишда тақиқлаш имкониятларини сезиларли даражада яхшилашни талаб қилади. Комиссия Шинжон, Туркманистон ва Шимолий Кореяни қонун билан белгиланган мажбурий меҳнат хавфи бўйича янги маълумотлар базасида юқори хавфли давлатлар ёки давлат томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинадиган ҳудудлар сифатида аниқлашдан бошлаши керак. Бу қидирувчилар учун мажбурий меҳнат билан зарарланган маҳсулотларни аниқлаш жараёнини осонлаштириб, тизимли ўзгаришларга асос яратади.
Европа Иттифоқининг Савдо масалалари бўйича янги комиссари Марош Шефчович Хитой билан муносабатларни қайта мувозанатлаштириш ва "тузилмавий номутаносиблик ва адолатсиз амалиётларга”, жумладан, “ортиқча имкониятларга олиб келадиган бозор тамойилларига зид сиёсатларга қарши қатъий курашиш”га ваъда берди.
Эндиликда Европа Комиссияси амалдаги Мажбурий меҳнат низоми (FLR) Европа Иттифоқига инсон ҳуқуқлари бузилишининг ушбу оғир шакли ва у барча соҳаларга, шу жумладан, давлат томонидан амалга оширилган тақдирда ҳам адолатсиз бизнес афзалликларини қонуний равишда бартараф этиш имкониятини беришига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Эслатма: Компаниянинг таъминот занжири маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча босқичини ўз ичига олади: хом ашёни яратишдан тортиб, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тарқатишгача. Масалан, пахтадан тикилган футболканинг таъминот занжири пахта теришдан бошланиб, футболка ишлаб чиқарадиган фабрикадан ўтади ва бошқа субпудратчилар билан бирга дўконлар пештахтасига етиб боради. Компаниялар ўз таъминот занжирларида адолатсиз меҳнат амалиётлари ва бошқа инсон ҳуқуқларининг бузилишларидан ҳоли бўлишини таъминлаш ҳамда зарар кўрганларга ёрдам кўрсатишга жавобгардир.
P.S Таъминот занжири деганда фермер хуқуқлари хам киради. Чет эл компаниялари Ўзбекистондан махсулот сотиб олишни кўриб чиқаётганданда занжирдаги хар бир бўғинни олдинига синчиклаб текширадилар ва жарима тўламаслик чораларини кўрадилар.
Гурух:
👉@RespublikaFermerlari
Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI