Forward from: Дил синиқлари
"Акс" лойиҳаси тақдимоти ўтди. Кутилган ва кутилмаган нарсалар билан. Муҳими ўтди. Муаллифлар учун ҳам, "Янги аср авлоди" нашриёти жамоаси учун ҳам яхшигина тажриба бўлди. Атрофдаги айрим танқидлар, пичингларга аҳамият бермаган ҳолда айтаманки, лойиҳа ўзини оқлайди. Буни лойиҳада ўзим ҳам бўлганим учун айтмаяпман. Рахшона ва Тилланисонинг илк романлари, Алишер ва Шаҳзоднинг ҳикоялари, Анифнинг шеърлари, Бобурнинг нафақат истеъдод, балки гўзал бир дафъатанликдан туғилган муқовалари ёш китобхонлар қалбидан ўрин эгаллашига ишонганим учун айтяпман. Зотан, энг муҳими ҳам шу - ёшларга манзур бўлиш. Ахир, ёш қалблар - соф қалблар дегани эмасми? "Акс" муаллифларига ишонч билдирган "Янги аср авлоди" нашриётига раҳмат.