ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ: 61-умумтаълим мактабида замонавий спорт майдончаси ва маънавият маскани ҳам қурилди
Риштон тумани 61-умумтаълим мактаби жамоаси учун бугун яна бир қувончли бўлди. Мазкур таълим масканида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида спорт майдончаси ва маънавият маскани ҳам қурилиб фойдаланишга топширилди.
Жумладан, мактаб жамоаси томонидан бўш турган ер майдонига спорт майдончаси ҳамда маънавият масканини қуриш таклифи "Очиқ бюджет" порталига жойлаштирилган эди.
Мазкур таклиф фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди. Ғолиб бўлган лойиҳа учун 1 млрд. 360 млн. сўм маблағ ажратилиб, замонавий спорт майдончаси ва маънавият маскани барпо этилди.
Бугун ўтказилган очилиш маросимида туман ҳокими,сектор раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари спорт майдончаларида ёшлар қувончига шерик бўлишди, маънавият маскани фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.