* * *
Ярашмоқ учун ҳам низо туғилган,
Ошиқлар кўнглида ризо туғилган.
Имроний дилларда туғилса Марям,
Марямий руҳларда Исо туғилган.
Камтарин тилаклар ўсолар – ўсгай,
Жавонмард элда гул нисолар ўсгай.
Ниҳоллар шаклида ўсса умидим,
Дарахтлар шаклида асолар ўсгай.
Кўп ғалат савдолар басо улғайган:
Гоҳ қийшиқ кулбада расо улғайган;
Улуғбек кўшкида – Абдуллатифхон,
Фиръавн қасрида Мусо улғайган...
Мен на шоҳ, на гадо, на валий зотман,
Нафсим эгарлаган яйлоқи отман.
Шунча гуноҳ билан ҳануз қаддим тик,
Шунча нуқсим билан ҳануз ҳаётман.
Кел, ваҳм шерини жайрон қил, Худо,
Чавандоз нафсимни вайрон қил, Худо.
Мендек бир ёмондан яхши оғочлар
Ундириб, мени бир ҳайрон қил, Худо.
Мансур Жумаев
@Quvonchbek_Gaybullayev
Ярашмоқ учун ҳам низо туғилган,
Ошиқлар кўнглида ризо туғилган.
Имроний дилларда туғилса Марям,
Марямий руҳларда Исо туғилган.
Камтарин тилаклар ўсолар – ўсгай,
Жавонмард элда гул нисолар ўсгай.
Ниҳоллар шаклида ўсса умидим,
Дарахтлар шаклида асолар ўсгай.
Кўп ғалат савдолар басо улғайган:
Гоҳ қийшиқ кулбада расо улғайган;
Улуғбек кўшкида – Абдуллатифхон,
Фиръавн қасрида Мусо улғайган...
Мен на шоҳ, на гадо, на валий зотман,
Нафсим эгарлаган яйлоқи отман.
Шунча гуноҳ билан ҳануз қаддим тик,
Шунча нуқсим билан ҳануз ҳаётман.
Кел, ваҳм шерини жайрон қил, Худо,
Чавандоз нафсимни вайрон қил, Худо.
Мендек бир ёмондан яхши оғочлар
Ундириб, мени бир ҳайрон қил, Худо.
Мансур Жумаев
@Quvonchbek_Gaybullayev