ТАҚДИРЛАР
14 феврал - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун!Қирқ етти йил яшади Бобур,
Қирқ етти йил чекди уқубат.
Нола тортиб даҳри – дун аро,
Қирқ етти йил кутди мурувват.
Кундузлари дил аро толиб,
Юрак – бағрин тиғлаб келарди.
Кечалари Андижон бориб,
Тушларида йиғлаб келарди.
Қирқ етти йил... ўхшаш умрлар,
... Ва ё кўҳна тақдир файласуф.
Қирқ етти йил яшаган эди,
Андижонлик Муҳаммад Юсуф.
Кўнгил булбул, юраги воиз,
Бобур каби шер эди жисми.
Шоҳ шоирга муҳаббат боис,
Бобур эди ўғлининг исми...
Келиб умрин нишонасига,
Шоду-ҳуррам кулмоқ битмади.
Иккисин ҳам пешонасига,
Андижонда ўлмоқ битмади.
©️Ўлмасбек Самарқандий.
⭕️ @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy