ҲИНД “КЛЕОПАТРАСИ” - ҲИНДИСТОННИНГ ТУРКИЙ МАЛИКАСИ
Туркий халқлар тарихида эркак ҳукмдорлар, султонлар, шоҳлар билан бирга давлатни вақти-вақти билан аёл ҳукмдорлар ҳам бошқариб, ўз номларини туркийлар тарихининг шонли саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёздирганлар. Жумладан массагетлар ҳукмдори Тўмарис, Хазар хоқонлиги маликаси Парсбит (ёки Присбит)...