Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ:
Сув сепингиз йўллара, токи нигорим келур,
Мужда беринг боғлара, тоза баҳорим келур
Йўл берингиз ёрға, ой юзи дилдорға,
Юзларидан нур ёғиб, нурнисорим келур.
Чок бўлуб осмон, ғулғула олди жаҳон,
Мушк уфуриб оҳидан ғамзали ёрим келур.
Равнақи боғ етгуси, кўзу чироғ етгуси,
Қайғу бадар кетгуси, кўзи хуморим келур.
Ўқ киби ёйдин чиқиб, белгули жойдин чиқиб,
Овчидек овдин чиқиб, шоҳсуворим келур.
Боғ салом айлагай, сарв қиём айлагай,
Сабза паём айлагай, чун йўғу борим келур.
Келсанг агар ман томон, топсанг агар нотавон,
Йўқса дам урсам чунон, чангу ғуборим келур. Р.Жабборов таржимаси