Posts filter


2020 йил 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда.

👉@Qashqadaryokanali


Bloggramuz | Uyda qoling❗️:
2020 йил 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилмоқда.

👉@Qashqadaryokanali


2020 йил 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил қилмоқда.

👉@Qashqadaryokanali


АҚШ Жонс Хопкинс университети маълумотларига асосан, 15 апрель ҳолатига дунё бўйича коронавирус пандемияси 185 та давлатда қайд этилди, мазкур вирус билан 2.000.984 киши касалланди, 128.071 киши вафот этди.

👉@Qashqadaryokanali


Дунё бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2,000,000 нафардан ошди:

• 19.01: 100
• 28.01: 5,000
• 12.02: 50,000
• 18.03: 200,000
• 24.03: 400,000
• 28.03: 600,000
• 31.03: 800,000
• 01.04: 900,000
• 02.04: 1,000,000
• 09.04: 1,500,000
• 15.04: 2,000,000

👉@Qashqadaryokanali


2020 йил 12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда.

👉@Qashqadaryokanali


Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Беморда ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди.

👉@Qashqadaryokanali


2020 йил 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда.

👉@Qashqadaryokanali


Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

👉@Qashqadaryokanali


Forward from: Freedom Convoy
Коронавирус инфексиясига чалинган 5 нафар бемор соғайди ва соғайганлар сони 30 нафарга етди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар бемор буткул соғайиб, жами 298 нафар бемордан 30 нафари буткул соғайди. Бк ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларини, шунингдек, юртимизнинг бошқа ҳудудларида коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган, шу билан бирга, карантинга олинган 100 мингдан зиёд фуқароларни тиббий кузатувга олган барча-барча тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам. 

👉@Bloggramuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
MAXIMUM ЖАМОАСИ-2019 КОНЦЕРТ ДАСТУРИ

👉@Qashqadaryokanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Россия лифтларининг бирида Путиннинг суратини ўрнатиб одамларни реакциясини кузатишди...)

👉@Qashqadaryokanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ана бумасам. Тугади...

👉@Qashqadaryokanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу видеодан кейин кўпчилик газдан вос кечиб, қиммат бўлсада бензинга ўтиши ҳеч гап эмас.

👉@Qashqadaryokanali


Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ҳозирча аҳолининг коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишига асос йўқ. Бу борада барча чоралар кўрилган.


​​​​Ғузорда метан заправка газга ноқонуний уланиб 49 кун давомида давлатга 1 млрддан зиёд зарар етказди ва зарарни тўлаб берди.

«Ўзтрансгаз» АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг мансабдор шахслари улгуржи истеъмолчи газ ҳисоблагичлар кўрсатгичларини олиб, етарлича таҳлил қилиб бормасдан, табиий газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида Бюро ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиб бормасдан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлишган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

Хусусан, «Ҳудуд газ таъминот» АЖ ва «Ўзстандарт» агентлиги Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Ғузор туманидаги «ТАЗИБ» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)да ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси конфигурациясининг босимлар фарқи калибровкасига ўзгартириш киритиш йўли билан 01.08.2019 йилдан 18.09.2019 йилга қадар бўлган вақт яъни 49 кун давомида ташқи таъсир ўтказилиб, 1 млрд. 031 млн. 683 минг сўмлик 1.031.683 м3 табиий газ ноқонуний равишда истеъмол қилинганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириб, шаҳобча газ тармоғида узиб қўйилган эди. Шундан сўнг МЧЖ давлатга етказилган зарарни ҳамда тармоққа қайта улаш учун тўловларни амалга оширди ва жорий йилнинг 22-январь куни тармоққа қайта улаб берилди.

👉@Qashqadaryokanali


​​Коронавирус бўйича эпидемик вазият қай даражада хавфли?

Хитой Халқ Республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, улардан 17 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Шунингдек, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан юқиши тахмин қилинган. Бугунги кунда эса ушбу касалликнинг одамдан-одамга юқиши маълум бўлган ва 14 нафар тиббиёт ходими ҳам мазкур хасталикни юқтириб олган.

Хитойда юзага келган коронавирус бўйича эпидемик вазият қай даражада хавфли? Бу борада қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Ушбу ҳолатда аҳолига қандай эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади?..

Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, соат 14.00 да ташкил этиладиган айни пайтда долзарб бўлиб турган коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилиши режалаштирилган.

👉@Qashqadaryokanali


Китоб туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда

Айни вақтда электр қурилмаларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Китоб тумани Варганза, Анорзор, Башир МФЙлар ҳудуди электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда. Ушбу ишларни қисқа муддатларда бажарилиши белгилаб олинган. Бу ҳақада “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.

👉@Qashqadaryokanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
24-январь куни Ўзбекистон Президенти Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этади

2020-йил 24-январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йил ва келгусидаги мамлакатимиз тараққиётининг энг устувор вазифалари тўғрисида Мурожаатнома тақдим этади.

Мурожаатнома Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «O'zbekiston24», «O'zbekiston», «Yoshlar», «Mahalla», «Madaniyat va ma'rifat», «Toshkent», «Dunyo bo'ylab», «O'zbekiston tarixi», «Oilaviy» телеканаллари, 12 та ҳудудий телекомпаниялари, «MY5», «Sevimli TV», «UzReport TV», «Milliy TV», «Zo'r TV» нодавлат телеканаллари, шунингдек, Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва интернетдаги тегишли сайтлар орқали (www.mtrk.uz, www.uzbekiston24.uz) жонли тарзда намойиш этилади.

«O'zbekiston» телеканалида сурдо таржима билан, «Toshkent» ва «Oilaviy» телеканалларида русча таржимаси билан, «Dunyo bo'ylab» ва «Yoshlar» телеканалларида инглизча таржима билан эфирга узатилади.

👉@Qashqadaryokanali


Ўзбекистон фуқаролари ва хорижда бўлиб турган ҳамюртларимиз диққатига

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра Хитой расмий идоралари Ухан шаҳрида (Хубей провинцияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020-йил 20-январь ҳолатида жами 4 кишининг вафот этганини хабар қилган деб ёзмоқда ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Хитойнинг масъул идоралари Ухан шаҳрида 136 нафар янги касалланиш ҳолатини аниқлаган. Пекин ва Шенчжен шаҳарларида беморларнинг аниқлангани илк бор тасдиқланди. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам 90 дан ортиқ касалланиш ҳолати рўйхатга олиган.

Янги коронавирусни юқтирганлар Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда ҳам аниқланган, Ветнам ва Цингапурда айрим беморларнинг ушбу вирус билан касалланганлиги гумон қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хориждаги бўлиб турган ёки чет элга, хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради ва Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (Хитой, Мўғулистон, Шимолий Корея ва Филиппин) +8610-6532-6305 телефон рақами орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (Шанхай шаҳри, Анҳуй, Фусзян, Ҳунан, Сзянси, Сзянсу, Чжесзян провинциялари)+8621-6307-1896 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

👉@Qashqadaryokanali

20 last posts shown.

3

subscribers
Channel statistics