❗️Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябргача қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди
Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар.
Уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.
Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади:
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ