#ОЖИЗАМ
Мафтуна Абдуллаева
15~қисм
Бир зумда ҳамма нарса чаппасига айланиб кетди. Мен бу ур~сурлар ичида тушунган нарсам, акам Фарҳод акани катта пулини ўзлаштириб, қочиб кетибди. Бунга эса кимдир ёрдам берган экан. Ўша одам мен деб ўйлашяпти!
Қанча тушунтиришга уринмай аммажон кўтарган тўфон ичида қолиб кетдим. Мени ҳимоя қилмоқчи бўлган қайнонамни қўлидан ҳеч нарса келмади. Қайнотам эса... У катта зарар кўриб, кўзи қонга тўлганча ўтирарди. Мен билан дарди ҳам йўқ.
- Ўғлимни ўзи ҳал қилади,- деди қовоқ уйиб,- уйига кеткизиб юборинг, опа.
Бу овоз момоқалдироқ сингари гумбурлаб эшитилди гўё. Мен бундай қилманг деб оёқларига йиқилмоқчи эдим. Ундан ҳам кучли янграган овоз тўхтатиб қолди.
- Ҳеч қаёққа кетмайди.
Ҳамма, мен ҳам ҳайрат ва нажот ичида аммажонга қарадим.
- Шунча иш бўлди. Бу ялмоғизни ўзим олиб келдимми? Ўзим ҳал қиламан нима қилишни. Биз катта зарар кўрар эканмиз~у, бу уйида мазза қилиб кетар эканми? Токи акаси топилмагунча шу ерда қолади. Хизматкор сифатида!
Мен айни дамда буни яхши ёки ёмон эканини тасаввур эта олмасдим. Фақат қолаётганимга хурсанд эдим. Фарҳод ака келса ўзимни оқлай оламан. Улар менга ишонади.
🌹🌹🌹
Ҳаёт хоним ўз хонасида деразадан ташқарига қараб ўтирибди. Октабрь ҳаво совуб қолган. Ҳовлида Кумуш хизматкорлар билан ҳовли тозалаяпти.
Қиз келинлик мақомига тушиб, хизматкорлар яшайдиган уйга кўчганига ҳам бир ҳафта бўлди. Уйда доим ётиб ишлайдиган хизматкор Аъло опа билан бирга яшаяпти. Эрта тонгдан кечгача юмуш билан банд қилинади. Кеч тушган, Ҳаёт хонимни чизган чизиғидан бир қадам чиқмайдиган Аъло опа Кумушга гапирмайди ҳам.
Қиз бечора бошида ялиниб кўрди. Фарҳод билан ҳеч бўлмаса, онаси билан гаплашишга телефон сўраб, аммо бир юмалаб, мулойим аёлдан жодугарга айланган аёл йўқ деб ўтираверарди.
- Сени азобларинг, энди бошланди,- деди Ҳаёт хоним мамнун жилмайиб,- ҳамма мени ҳақиқатимни билади. Сен азобланасан гўзалим. Асл ҳақиқат очилганда эса, сенга азоб берганлар азобланади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам мен ютиб чиқаман.