Мафтуна Абдуллаева
#ОЖИЗАМ_ёхуд_йиллар_қаъридаги_сир
12~қисм
Аммажон эса ҳеч нарсага шаъма қилмаётгандек гапида давом этарди:
- Бекорга бурунгилар етти пуштини суриштирмаган. Онаси...
- Амма, неччи пуштини суриштирса ҳам, она бу она,- деди Фарҳод ака ҳар доимгидек босиқ оҳангда.
-уни ўрнини ҳеч ким босолмайди. Хизматини адо этиб бўлмайди.
Ўзига қараб айтилган гапдан ойижон жилмайди. Аммажонни эса кўзлари қисилди. Очиғи уларни ўрнида бўлсам мени ҳам кўнглим оғрирди. Чунки Фарҳод акани гапидан исталганча маъно топиш мумкин эди. Ўзи бола кўрмаган аёлга қаттиқ тегди менимча.
Аммо биринчи ўзи бошлади. Эрим мени ҳимоя қилдими ёки онасиними тушунмаган бўлсамда бу менга ёқди.
🌹🌹🌹
Ҳаёт ҳоним хонасида у ёқдан бу ёққа бориб келар экан, жаҳлидан туша олмасди.
- Бўлди, ойи бунча асабийлашасиз?- онаси дарди ҳол қилса ҳам телефон титиб ўтирган қиз тилга кирди оҳири.
- Сен у нима деганини эшитдингми? Тўрт кунда хотинқули бўлиб олди.
- Ўзингиз ўшани олиб бердингиз-ку. Қайси тупкани тагидан топдингиз билмадим.
- Сен мен нега уни олиб берганимни билмайсан... Вақти келиб буни нафақат сен, балки бошқалар ҳам билиб олади,- деди Ҳаёт хоним ўзига ўзи гапиргандек.
- Майли мен кетдим. Яхши дам олинг,- Шаҳина онасини юзидан ўпиб туриб, чиройли ракурсда суратга олиб чиқиб кетди.
Ҳаёт ҳоним телефонига қўл узатди.
- Ало Музаффар. Мен айтган иш нима бўлди тезлаштир.
- Ҳўп бўлади,- у томондан итоаткор овоз келди.
- Кўрамиз шундан кейин ҳам хотинчангни тарафини олар экмнсанми? Мен сенга уни бошингга кўтариб юришинг учун олиб бермадим,- Ҳаёт хоним телефонни ўчириб отиб юбориб кўзлари ғазабдан қисилиб ҳитоб қилди.