#БАДАЛ
Мафтуна Абдуллаева
99~қисм
- Нега?
Ҳабиб жавоб бермай мийиғида кулди.
- Мана етиб келдик,- Ҳабиб эшикни очиб қизни тушишга ундади.
- Нега бу ерга келдик?
- Кирсангиз биласиз!
Гулниҳол шу тун ухлай олмади. Уни кечки овқатга таклиф қилиб, бошлиқ ниқобини ечиб меҳмон қилган йигит ҳақида қанлай ҳаёлга боришни билмай қолди. Ҳаёли дунёни гир кезиб ҳам биттагина бу муносабат учун сабаб топа олмади.
- Бошқа у билан ҳеч қаерга бормайман,- деди қиз ўзига-ўзи,- чунки... Эй, Худойим у менга ёқади. Шунчалар бахтли ўтди ўша лаҳзаларим... Аммо мени бунга ҳаққим йўқ... Ўзинг жавобсиз, имконсиз севгидан асра Аллоҳим...
🌹🌹🌹
Маҳзуна опа Гулниҳол билан ҳақиқат ҳақида гаплашиш ёки гаплашмаслик ҳақида узоқ ўйлади. Подадан олдин чанг чиқариб қўйишдан қўрқди. Шунинг учун қизни бир муддат кузатиб Ҳабиб билан бирон муносабати борми йўқми шуни билмоқчи бўлди. Қўлига тушган суратлар эса уни жаҳлини чиқариб юборди.
- Аҳмоқ, бола! Сени ўзим бу қиздан қутқармасам яқинда никоҳ ўқитгани олиб борасан шекилли!
🌹🌹🌹
- Бир ҳафта қолди, Азат,- Фаёза хоним ўғли билан мамнун гаплашар эди.
- Ҳа бир ҳафта. Балки ундан ҳам аввал.
- Йўқ... Самина Абубакрни севиб қолиши шарт тушиндингми? Ҳаммаси мен истагандек бўлишига ваъда бер. Самина она уйига қон йиғлаб кетиши керак.
- Ҳўп бўлади онажон. Сиз айтгандек бўлади. Рақибларни бир~бирига учраштириб, ўзимиз орадан силлиққина чиқиб кетамиз.
Фаёза хоним қаҳ~қаҳ отиб кулди.
- Биз янги ҳаёт бошлаймиз. Улар эса ҳам молиявий, ҳам оилавий можаролар ичида қолишади.
- Ҳа, онажон... Сизга қилган барча ёмонликлари учун ортиғи билан Бадал тўлайдилар.