#БАДАЛ
МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА
48~қисм
- Ваалайкум ассалом. Холам борми?
- Ҳа. Ичкаридалар,- Гулниҳол ҳазин жилмайиб олдинламоқчи эди, Ҳабиб ўзи билмаган ҳолда гапга тутди.
- Бу ерга ўрганиб кетдингизми?
- Ҳа... Аммо офисни ҳам соғиндим. Жамоамизни...
Гулниҳол кўзларига тикилиб қолган Ҳабибга қараб бир оз ўнғайсизланди.
- Унда бориб туринг,- Ҳабиб ҳайрлашиш оҳангида гапириб, олдинга одимлади. Бўлмаса бу қизни асири бўлиб тураверади. Ҳаёллари баттар чалкашиб холасини олдига кирди. У ким биландир телефонда гаплашиб турарди. Йигитга қўли билан ўтир ишорасини қилди. Кейин гапни ҳам қисқа қилиб ҳайрлашди. Телефонни ўчириб, Ҳабибга ҳорғин тикилиб қолди.
- Нима бўлди хола?
- Тўй тўхтамайдиган бўлди.
- Қайси тўй?
- Саминани тўйи. Абубакр бир ҳафтадан бери йўқ бўлиб қолганди. Бугун келинойиси чиқиб, тўйни тўхтатмай ўтказамиз, душман кўзи ҳамкорлик ҳам тўхтамайди, деб айтди.
- Лекин... Саминачи? У ҳозир бунақа нарсаларга тайёр эмас...
- Бошқа иложи йўқ. Қанчалик қийин бўлмасин, номини оқлаши керак...
Ҳабибни устидан бир челак совуқ сув қуйилгандек, ичи музлаб кетди... Номини оқлаш... У бир қизни номусини тақдир ҳукмига ташлаб кетганди...
Унинг ўйларидан ҳамфикр бўлмаган Маҳзуна опа буни Саминага қандай тушинтириб ҳақида ўйларди.
🌹🌹🌹
Гулниҳол Ҳабибни кўриб, яна ўша бечора қизни ўйлади. Қанчалик яширишган бўлмасин, ишхонадагилар қизга тажаввуз қилинганини пичирлаб юришибди. Гулниҳол Замирани гапларини эслади. У бир куни Машҳура опани саҳифасини кузатиб:
- Қаранг қандай бахтли аёл, қўлини қаерга узатса етади. Шу аёлда армон бор эканми,- деганди. Замира эса кулиб бош чайқаганди:
- Тақдирга пора бериб бўлмайди. У бойни ҳам, камбағални ҳам ҳеч нарсадан "насибаси" ни кам қилмайди. Фақат кимдир захар еб, асал егандек тиржайса, кимдир шакар еб ҳам асал эмас экан деб ғингшийди.