Аҳоли саломатлигини асраш масаласи – депутат эътиборида
Олдин хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Рашидованинг Қорақалпоғистон Республикасида сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Депутат Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон филиалида бўлиб, тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди.
2025-йилда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ижтимоий соҳа ривожи билан боғлиқ таклифларни илгари суришга қаратилган эзгу ташаббусларни амалга оширишни мақсад қилган.
Шулар қаторида Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун ўсма касалликларини олдини олиш ва барвақт аниқлаш – селектив скрининг – профилактика хизматини ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрлаш масаласи ҳам катта аҳамиятга эга.
Депутатимиз ўрганиш ишлари давомида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш буйича, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини олди.