Forward from: Қоракўлнома
Қоракўл воҳасида яшаган 190 дан ортиқ ҳозирда ўзбек миллатининг таркибига сингиб кетган, миллатимизнинг шаклланишида иштирок этган ўзбек-қарлуқ, ўзбек-ўғуз, қипчоқ уруғлари, шунингдек қоракўллик тожиклар, пирсиёнлар, тотлар, хўжалар, араблар, яҳудийлар, қуллар, татарлар, руслар, етмаклар, дўрмонлар ва ҳ. тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи ҳаммуаллифликдаги ушбу китобимиз "Dimal" нашриёти грифи остида 550 нусхада чоп этилди. Китобнинг нашр қилинишига дахлдор бўлган барча дўстларга, лафзимиз ҳалоллигига ишониб, китобни нашрдан чиқариб берган тошкентлик ношир биродаримиз Дилшод Толиповга миннатдорчилик билдирамиз. Муаллифлар китоб юртимиз тарихига, халқимиз ўтмишига қизиқувчи кишиларни бефарқ қолдирмайди, деб астойдил умид қиладилар. Кимдадир китобни олиш ва ўқиб чиқишга қизиқиш, ноширни ва муаллифларни қўллаб-қувватлаш нияти бўлса, қуйидаги телефон/телеграм рақамига хабар беришса, етказиб беришади: +998 95 220 48 82