PROFIT


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Bu kanalda foydali kontentlar tashlab boriladi.
Admin: @Ruxiddinov_Sarvar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Grammar Storage da quyidagi mavzular bor:

1. Present Continuous
2. Present Simple
3. Present Perfect
4. Present Perfect continuous
5. Past Simple
6. Past Continuous
7. Past Perfect
8. Past Perfect Continuous
9. Used to
10. Be (am/is/are) / get used to
11. Be going to (do)
12. Future Simple
13. Future Continuous
14. Future Perfect
15. Future Perfect Continuous
16. Would
17. Wish
18. Have Something Done
19. Some & Any
20. If Conditionals
21. Tag Questions
22. Modal Verbs
23. Need
24. It is time
25. Prefer and Would Rather
26. Adjective + to verb 1
27. Be afraid of -ing vs be afraid of to verb 1
28. Be interested in vs be interested to verb 1
29. Another / Other / The other
30. Passive Voice
31. Purpose
32. So vs Such
33. Expressions + ing
34. -ing vs -ed
35. Enough
36. Too
37. At the end vs in the end
38. Relative clauses
39. Participles
40. Which / what in questions
41. The reason ...
42. At least vs at last
43. Few / a few / little / a little
44. A lot of
45. No / Not / None
46. Reported speech
47. Adjectives
48. The last vs the latest
49. Shout at vs shout to
50. Throw at vs throw to
51. Additions to remarks
52. No longer vs any more (longer)
53. Even
54. Conjunctions
55. Subject Verb Agreement
56. Where / When
57. Before After
58. Emphasis
59. See somebody do / doing
60. Questions
61. It is said that ...
62. Subjunctive mood
63. Make vs Let
64. Need
65. As if / as though

Kurs text + audio shaklda

Bu degani ko'chada ham grammatikani o'rgansangiz bo'ladi 🎧

Namuna uchun @youronlineadmin ga yozing.


Sizni xursand qiladigan yangilik 😊

Endi siz Grammar Storage - 65 ta eng aktual grammatik mavzularni audio shaklda tushuntirgan kursimni atiga 30 000 so'mga sotib olishingiz mumkin.

Bu hali hammasi emas!

Sotib olganingizdan keyin audio darslarni saqlab ham olishingiz mumkin 🥲

Kursni sotib olish (namuna) uchun @youronlineadmin ga yozing.


Ҳаёт ташвишлари сабаб сиқилаяпсизми? Қўлингиз бирор ишга боргиси келмаяптими? Ҳаётда нимага эришдим дея ўзингизга савол бераяпсизми? 30 ёшдамисиз?

Унда ўрта ёш инқирозига хуш келибсиз биродари азиз!

Ўрта ёш инқирози ҳақида

30-50 ёш атрофидаги кишиларда ўрта ёш инқирози келиб чиқиш ҳолатлари учраб туради. Бундай кризис одатда эмоционал ва психологик ўзгаришлар билан биргаликда содир бўлади. Мазкур ёшдаги симптомлар ҳаммада ҳар хил кечиши мумкин, бирор кенг тарқалган, умумий бўлган белгилар ҳам мавжуд. Шуларни кўриб чиқамиз.

1. Ҳаёт тўғрисида мулоҳазалар:

Эришилмаган мақсадлар ва ушалмаган орзулар ҳақида афсусланиш.



2. Приоритетлар ўзгариши:

Карерани, ҳаёт тарзини ёки муносабатларни ўзгартириш истагининг пайдо бўлиши.



3. Депрессия ва безовталик:

Безовталик ҳисси ёки тушкунлик ҳолатларининг ортиб бориши.


4. Ҳаёт маъноси қидириш:

Янги машғулот ёки мақсад излаш билан кун ўтказиш


5. Конфликтларнинг кучайиши:

Яқин инсонлар, ҳамкасблар ёки турмуш ўртоғи билан баҳслар кўпайиб бориши.



6. Жисмоний ўзгаришлар:

Танадаги ўзгаришларни пайқаш, масалан, қариш, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар.



7. Импулсив қарорлар:

Ишни ўзгартириш, ажрашиш ёки қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш каби ўйламай қилинган ҳаракатлар.


8. Ўзини бошқалар билан таққослаш:

Ўз ҳаётини бошқа инсонларнинг ҳаёти билан доимий таққослаш.



Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўрта ёш инқирози – бу ҳаёт циклининг табиий қисми бўлиб, дўстлар, оила ёки руҳий саломатлик бўйича соҳа мутахассислари кўмагида енгиш мумкин.

@ psixobloguz


Нега юқори интеллектуал инсонлар ўз муҳаббатларини топишлари қийин? Бунга тўртта сабабни кўриб чиқамиз:

1. Юқори даражадаги интеллектуал одамлар бўлажак жуфтидан юқори стандартлар ва кутувларга эга бўлиши мумкин. Қишлоқча айтганда, планкани тепага қўйишади. Кўп талаблари бўлади. Бу эса уларга мос инсонни топишни қийинлаштиради.

2. Улар муносабатларда доимий анализга ва танқидий ёндашишга мойил бўлишади. Бу ҳам яқин муносабатларни ўрнатишга тўсиқ яратиши мумкин.

3. Уларнинг умумий қизиқишлари жуда ҳам хусусийлашган бўлиб, потенциал жуфт доирасини торайтириши мумкин.

4. Улар ёлғизликни афзал кўришади ёки шахсий муносабатларни ривожлантириш зарарига ўз устида ишлашлари мумкин.

Аммо бир нарсани ёдда тутиш керак, ҳар бир ҳолат индивидуалдир. Ҳамма юқори интеллектуал салоҳиятли инсонлар шунақа деб айтиш нотўғри.

@ psixobloguz


Ўзбекистонда нега Нобель мукофоти совриндорлари чиқмайди?

Ҳеч шу саволни ўзингизга бериб кўрганмисиз? Мен охирги уч-тўрт йил давомида доимо шу саволни ўзимга бераман. Бир неча хулосаларим бор, биринчи навбатда таълим тизимининг бошида тўғри одамлар ўтиргани йўқ, бу жуда ҳам долзарб муаммо, иккинчидан ягона бир таълим йўлимизни танлаб ололганимиз йўқ, бир кун Сингапурни истаб қоламиз, иккинчи кун Япония, учинчи кун Финландия…

Бошқа айрим сабаблар…

1. Илмий ва инновацион базанинг ривожланиши: Нобель мукофотига сазовор бўлиш учун чуқур илмий изланишлар, инновациялар ва технологияларнинг ривожланиши зарур. Ўзбекистонда илмий тадқиқотларга ажратиладиган молиявий ва техник ресурслар ҳали ҳам жаҳон стандартлари даражасида эмас. Илмий муассасаларда замонавий ускуналар, лабораториялар ва тадқиқот марказлари етишмаслиги муваффақиятли илмий натижаларга тўсиқ бўлиши мумкин.

2. Таълим тизими ва кадрлар етиштириш: Халқаро мукофотларга муносиб ёш олимларни етиштириш учун кучли таълим тизими зарур. Ўзбекистонда таълим сифати йил сайин яхшиланиб бормоқда, лекин жаҳоннинг етакчи университетлари билан таққослаганда, ўрганиш ва тадқиқот қилиш учун зарур шароитлар ҳали ҳам чекланган. Кўплаб иқтидорли ёшлар, хорижга кетишни афзал билишади, бу эса маҳаллий илмий салоҳиятни ривожлантиришда қийинчилик туғдиради.

3. Илмий ҳамкорлик ва халқаро интеграция етишмаслиги: Нобель мукофоти олиш учун халқаро майдонда таниқли ва етакчи илмий ҳамжамиятлар билан ҳамкорлик қилиш жуда муҳим. Ўзбекистондаги илмий муассасалар ҳали кўплаб етакчи университетлар ва тадқиқот марказлари билан доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмаган. Бу ёш олимлар учун халқаро майдонда тажриба алмашиш имкониятини камайтиради.

4. Молиявий ва маъмурий қўллаб-қувватлаш етишмовчилиги: Илмий изланишлар кўп вақт, молия ва қўллаб-қувватлаш талаб қилади. Ўзбекистонда давлат ёки хусусий сектор томонидан илмий лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар кам бўлиши, ёш олимларнинг катта натижаларга эришиш имкониятини чеклайди.

5. Илмий натижаларнинг тижоратлаштирилмаслиги: Кўплаб Нобель мукофоти совриндорлари ўз тадқиқотларини амалиётга татбиқ қилиб, жамиятга фойда келтирувчи ишларни амалга оширишган. Ўзбекистонда илмий ишланмалар ва натижаларни саноат ёки бизнес билан боғлаб, тижоратлаштириш салоҳияти паст бўлиб, бу эса илмий натижаларнинг кенг оммага етиб боришини чеклайди.

Сизнингча биздан Нобель мукофоти совриндорлари чиқадими?

@ bektoshkhatamov


Пигмалион эффекти.

Пигмалион эффекти тарихи антиқа ўхшатишдан келиб чиққан. Бу термин қадимги юнон афсонасидаги Пигмалион исмли ҳайкалтарошдан келиб чиққан бўлиб, у ўз яратган аёл ҳайкалига ошиқ бўлиб қолади ва уни ҳаётга қайтаришни орзу қилади. Афсонага кўра, унинг чуқур ишончи туфайли ҳайкал тирик аёлга айланади.

Психологияда бу тушунча 1960-йилларда социологлар Роберт Розентал ва Леонор Жейкобсоннинг тажрибаларидан сўнг шаклланган. Улар ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бўлган кутилмалари натижасида ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишган.

Қизиқ томони шундаки, социологлар синфдан беш нафар ўқувчини ажратиб олишган ва уларга зеҳни ўткир, билими зўр деб баҳо беришган, аслида ўқувчилар бошқа ўқувчилардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмаган, лекин бир йилда ўша болаларнинг натижалари бошқаларникидан кескин фарқ қилишни бошлаган ва бориб-бориб улар ростан ҳам катта муваффақиятларга эришган инсонлар бўлишади.

Пигмалион эффекти — одамлар ўзларидан ёки бошқалардан кутган натижаларининг амалга ошиш эҳтимоли юқори бўлганини англатади. Бу эффектга кўра, бирор шахсга нисбатан юқори ёки паст умидлар билдирилганида, у одам шу кутилмаларга мос равишда ҳаракат қилади ва натижада айнан шу натижаларга эришиш эҳтимоли ортиши мумкин. Бу феномен педагогика ва бошқарув каби соҳаларда катта аҳамиятга эга бўлиб, ишонч ва умиднинг одамларнинг фаолиятига таъсирини тушунишда қўлланилади.

P.S. Дадамнинг бир гаплари бор: “Бир одамни бир ой бир жойда қамаб қўйиб унга ҳар куни “сен чўчқасан” деб айтсанг, 31-куни чўчқага ўхшаб овоз чиқаради. Буни қарангки, психологияда бу эффект ҳам бор экан, бу ҳақида кейинги постда ёзаман.

@ bektoshkhatamov


Agarda sizda hamma ishlar sekin ketayotgan bo'lsa, demak siz bir vaqtning o'zida ko'p ish qilyapsiz.

Nimanidir tez qilish uchun, sizda fokus bo'lishi kerak!

@ hasanovblog


O'qishni samarali usullari:

1. Maqsadni aniqlash: O‘qishga kirishdan oldin, aniq maqsadni belgilash foydali bo‘ladi. Bu sizni diqqatni to‘plashga va o‘qishdan ko‘proq foyda olishga yordam beradi.


2. Muhitni tayyorlash: O‘qish jarayonida chalg‘ituvchi narsalardan uzoq bo‘lish juda muhim. Tinch va yoritilgan joyni tanlang va barcha kerakli vositalarni oldindan tayyorlab qo‘ying.


3. O'qish texnikalari:

Pomodoro usuli: 25 daqiqa davomida ishlash va 5 daqiqa dam olish. Bu usul diqqatni saqlash va samaradorlikni oshirishga yordam beradi.

SQ3R usuli (Survey, Question, Read, Recite, Review): Materialni yaxshiroq tushunishga va eslab qolishga yordam beradigan kompleks yondashuv.

Aktiv o'qish: Matnni o'qiyotganda muhim qismlarni ajratish, savollar berish va xulosa chiqarish orqali yanada faol o'qish.



4. Qisqa eslatmalar va konspektlar tayyorlash: O'qiyotgan materialdan asosiy ma'lumotlarni qisqa eslatmalar shaklida yozib olish o'quv jarayonini samaraliroq qiladi. Bu bilan keyinchalik materialni qayta ko‘rib chiqish osonlashadi.


5. Muloqot va o‘zaro munozara: O‘qiganlaringizni boshqalar bilan muhokama qilish yoki o‘zingizga savol berish orqali bilimni mustahkamlash.


6. O'quv vaqtini boshqarish: Kun davomida eng samarali vaqtni aniqlab, shu paytda murakkab materiallarni o‘qishga urinish. Bu xotirani yaxshilaydi va charchoqni kamaytiradi.


7. Sog‘lom turmush tarzi: Yaxshi uyqu, muntazam jismoniy mashqlar va sog‘lom ovqatlanish miya faoliyatini qo‘llab-quvvatlaydi, bu esa o‘qish samaradorligini oshiradi.

@Profit_RS


"Maktabda negadir eng kerakli fan yo‘q, o‘zini anglash degan fan har bir maktabda bo‘lishi kerak" (c) Oskar Xartman

Katta ishlarni qilib tashlashni xohlaymiz, qo‘limizda odamlar ishlasin, biz bilan faxrlanishsin, yoshlarga o‘rnak bo‘laylik, oila a’zolarimizning og‘irini yengil qilaylik.

Katta natijaga erishishni sirini men bilmayman, faqat umumiy qoidalar. Mana sizga ulardan biri (menimcha eng asosiysi) - o‘zingizni o‘rganing. Uning uchun pastdagi savollarga javob berib ko‘ring:
1) Men hozir kimman?
2) 1/3/10 yildan keyin kim bo‘lmoqchiman?
3) Qaysi vaqt men samaradorliman?
4) Qanday muhitda men yaxshi ishlayman?
5) Kunim yaxshi o‘tishi uchun men ertalab nechida turishim kerak va kechasi nechida yotishim kerak?
6) Energiyam kun davomida nimalarga yetadi? Nimalarga uni ketkazmagan yaxshi?
7) Qanday odamlar bilan men o‘zimni yaxshi his qilaman?
8) Qanday odamlar mening energiyamni/kayfiyatimni/vaqtimni uvol qiladi?

Biz biologik mashinamiz, har birimiz har xil model. Ishlatish instruksiyasi berilmagan, o‘zingiz self-study qilasiz.

Balkim siz Jeep’siz va yomon yo‘llarda yaxshi yurasiz. Balkim siz Mers’siz va shaharga mo‘ljallangansiz.

Agar o‘zingizni anglamasangiz, siz somon tashiyotgan Bugatti bo‘lishingiz mumkin. Bir tarafdan ish qilinyapti, lekin ancha kattaroq ish ham qilsa bo‘lar edi.


Chidab berishimiz kerak!

Farzandimizga, o’quvchimizga vazifalar beramiz. O’ssin, rivojlansin deymiz.

Rivojlanish og’riq bilan keladi, qiynalayotganini, charchayotganini ba’zan yig’layotganini ko’ramiz.

Yurak bag’rimiz eziladi, qiynalayotganini ko’rib qiynalib ketamiz. O’rniga qilib bergimiz, qilmasa ham to’xtatgimiz va hozirgi holatiga rozi bo’lgimiz keladi.

Qiziq joyi shu yerda biz ularni emas o’zimizni ko’proq o’ylaymiz. Ular qiynalayotgani bizga og’riq beradi. Qarab turolmaymiz, og’riqqa chidab turolmaymiz. Hissiyotda noto’g’ri qaror berib qo’yamiz.

Uzoqni o’ylagan ustoz/ota-ona shu yerda chidab berishi kerak! Turib berishi kerak o’zidagi og’riqqa!

O’quvchimiz/farzandimiz qiynalsin lekin keyingi bosqichga o’tsin. Kelajak hayoti osonroq bo’lsin, muvaffaqiyatliroq bo’lsin, aqlliroq, bahtliroq bo’lsin. U uchun hozir qiynalsin, lekin berilgan vazifalarni qilsin. Javobgarlar esa sabr qilsin!

@ MuallimMuhammad


Agar kitob oʻqisang...

Atrofingdagilar seni tushunolmay qolishadi. 5-10 yildan beri yaqin boʻlgan insonlaring bilan mavzular zerikarli boʻla boshlaydi. Ularni yoʻqotasan.

Yolgʻizlikni sevib qolasan. Tafakkur qilish, xayol surish, yolgʻiz piyoda yurish hobbyga aylanadi.

Atrofdagi adolatsizliklar, manipulyatsiyalarni tez payqay boshlaysan. Bu baʼzan stressga tushiradi.

Xayoling savollar bilan toʻladi. Baʼzan ularning qurshovida soatlab qolib ketasan. Diniy ilming yetishmasa bu seni notoʻgʻri yoʻlga boshlashi ham hech gap emas.

Odamlar "oʻzi bu avvaldan shunaqa" degan insonlarni tushuna boshlaysan. Ular bilan suhbatlashasan va ularning taqdiri ularni shu kuyga solganini anglab yetasan.

Gapirishdan koʻra eshitishni seva boshlaysan.

@ MuallimMuhammad


Китоблар ҳақида гап кетганда, ўзимнинг бир тажрибам эсга келди. Анчадан буён ёзмоқчи бўлиб турувдим, баҳона топилди.

Анча йиллар олдин (лимитсиз интернет кириб келгач) мен ҳам, кўпчилик қатори, YouTube'га ўтириб қолган эдим. Бу видеосервис чексиз контент манбаидир — исталган мавзуда исталган шаклда ва ҳажмда видео топилади.

Нима мавзу бўлса, дарров видео қидириб, йўлларда видео кўриб/эшитиб кетиб, қанча контент истеъмол қилиб юборганимни билмайман. Лекин ўтган йилдан эътиборан YouTube'дан тўйиниш кузатдим ўзимда.

Чексиз подкастларда тайинли гап, чуқур таҳлил кам, қандайдир блогер-у экспертларнинг фикри ё қизиқмас, ё қайта-қайта такрорланавериб зериктириб юборади; сон-саноқсиз эксплейнерлар шунчаки Wikipedia'ни "қизиқ"роқ, "кулгили"роқ қилиб қайта гапириб беради, ҳеч қандай янги билим бермайди; маърузалар орасида оригинали жуда кам. Хуллас, маълум соҳалардагина жуда кам сифатли контент топиш мумкин. Масалан, мутахассислигингиз бўлмаган соҳада бошланғич билим берувчи сифатли контент топиш мумкин (масалан, мусиқа бўйича топганман); кино даражасида сифатли олинадиган оз сонли эксплейнерлар бор (Utopia Show сингари); футбол, кино каби соҳаларда аналитика эшитиш шахсан менга қизиқ (фан соҳасини яхши билганим учун шекилли, мени қониқтирадиган аналитика деярли йўқ).

Хуллас, YouTube'да жуда кўп нарса бор ва ҳеч нарса йўқ. YouTube китобнинг ўрнини боса олмайди. Илмий китобда у каби сервислардан топилмайдиган чуқур таҳлил, илмий ёндашув, янги фактлар ва назариялар бор; бадиий адабиётдаги бадиият ва мессиж у контентда учрамайди; илмий-оммабоп китоблар билан рақобатлашадиган оз сонли канал бор (Veritasium, Топлес).

Шунга охирги икки йилда секин-асталик билан YouTube'га кетадиган вақтни китобга сарфлаяпман. YouTube форматидаги контент ўрнига ҳамиша аудиокитоб эшитиб юраман. Икки йилда саксонта атрофида китоб, юз-икки юз майда матн (ҳикоя, мақола) эшитдим.

Албатта, китобни фақат эшитмайман, ўқийман ҳам — касб тақозоси билан илмий матнларни доим кузатиб, ўрганиб юрсам, бадиий ёки бошқа турдаги матнларга кунига камида ярим соат ёки ҳафта сўнгида бир неча соат ажратишга ҳаракат қиламан.

Маълумот сифати, таҳлил чуқурлиги бўйича ҳали ҳам китобнинг ўрнини босадиган ҳеч нарса йўқ.

@AsanovEldar


Aqlli bo'lish — bu maktabda o'rgatilganidek, yodlab olingan narsalarni takrorlash qobiliyati emas.

Aqlli bo'lish — bu yangi tajribalardan saboq olish, muammolarni hal qilish va yangi vaziyatlarga moslasha olish qobiliyatidir.

Richard Phillips Feynman

#Hikmat

@ GiyosiddinYusuf


Китоблар ҳозирги авлод учун узунлик қиладими?

Атлантик журналида муаллиф АҚШнинг нуфузли университетларига кирган ёшлар китоб ўқий олмаслиги ҳақида ёзибди. Яъни, гап Коламбия ёки Принстон каби машҳур университетлар талабалари ҳақида. Талаба бўлгандаям, китоб ўқиш муҳим бўлган, масалан адабиёт ё тарих йўналишларида ўқиётган талабалар ҳақида.

Шахсан мен учун бу ҳолат қанчалик аянчли бўлмасин, аммо ҳайратланарли эмас. Ёшлар узун текст ўқий олмаслигини анчадан бери кузатиб келаман. Қалин китоб уёқда турсин, 30-40 бетлик мақолани ўқиб тугата олишмайди. Ваҳоланки кўп университетларда ҳафтада ўртача бир китоб узунлигидаги материални ўзлаштириш талаб қилинади.

Нима учун китоб ўқиш ошилмас довонга айланди? Бунинг сабаби кўп, аммо болаларнинг диққатини бўладиган нарсалар кўпайиб кетгани асосий сабаб менимча. Ўсмирлар кўрадиган контент ҳақида ўйлаб кўринг—кўпчилиги бир дақиқага ҳам етмайди. Бундай шароитда узоқ ва сабр билан ўқиш, чуқур мулоҳаза қилиш анқонинг уруғидек ноёб малакаларга айланиши тайин.

@profsherzod


✅ Кучли музокарачи бўлмоқчи бўлсангиз, тўғри савол берувчи бўлинг!

Лойиҳамизга қўшилинг: @IsaevFullContact_bot


Hayotda koʻraverib, amin boʻlganim, oʻziga nisbatan ishonchi yaxshi odamlar oddiyligi va kamtarligi bilan ajralib turadi. Haqiqiy oʻziga ishonchi mustahkam odamlar samimiyligi sezilib turadi. 

Aksincha, oʻziga ishonchi kam odamlar qaysidir yoʻllari bilan oʻzini “uveren” koʻrsatgisi keladi. Kimdir oʻzini koʻrsatish uchun balandroq gapiradi, kimdir unlilarni choʻzadi, kimdir dadil yuradi, kimdir zoʻr mashina bilan oʻziga boʻlgan ishonchini koʻrsatadi. Lekin, ichkaridan qarasa odatda bunaqa insonlar oʻziga boʻlgan ishonchi past, faqat shu manipulyatsiya bilan oʻziga nisbatan ishonchini koʻrsatgisi keladi. Xullas, kimdir o'zini o'ziga ishonganday mag'rur ko'rsatmoqchimi, katta ehtimol bilan unda ishonch bilan muammo bor. 

Haqiqiy oʻziga ishonadigan odamlar bilan kirishib ketish oson, hammasi oddiylik ustiga qurilgan, siz bilan aloqada turli xil oʻyinlar qilinmaydi. Ular masʼuliyatni, chegarani yaxshi bilishadi va boshqalarning ham shaxsiy hududini hurmat qilishadi. 

Oʻziga nisbatan haqiqatdan ishonchi kuchli boʻlgan odamlar bilishimcha hayotda munosabat va muomala uchun eng yoqimli odamlar boʻlishadi. Bunaqa odamlarni odatda juda qadrlayman. 

@allaevuzb


No coment


Forward from: Bek Olimjon
Subyektivlikdan uzoqlashib, obyektivlikka yaqinlashish kerak

Jamiyatning bir qismi sifatida atrofimizdagilar fikri biz uchun muhim, ko’pchiligimiz uchun o’ta muhim.

Dalillarga asoslanmagan holda bildirilgan fikrlar subyektiv bo’ladi.

Pul topishga qiynalayotgan odamdan so’rasangiz jamiyatdagi iqtisodiy holatni o’ta yomon deydi, hamma joyda adolatsizlik deb noliydi. Ammo raqamlarga e’tibor qaratsangiz jamiyatdagi iqtisodiy o’sish yaxshi ketayotganini yaqqol ko’rasiz.

Kobalt minib yurib, Trekker olgan odam yangi mashinasini qanchalik zo’r, zamonaviy va komfort ekanligini aytadi. Dunyo bozoridagi o’sha klassdagi mashinalar bilan solishtirsangiz aytilgan zamoniy funksiyalarini bundan 15-20 yil avval ishlab chiqarilgan mashinalardan topasiz.

IELTS 7 olib dunyoda juda katta muvaffaqiyatga erishgandek o’zini tutganlarni ko’rasiz. Dunyo bo’yicha raqamlarga qarasangiz bu holat millionlab odamlar uchun talabalikka qo’yilgan eng birinchi talab va qadam ekanligini ko’rasiz.

Stravada 30-40km yugurganlarni ko’rasiz, siz ham 10km yuguraman deysiz. Ammo yetarlicha bilim va tajriba bo’lmagani uchun 5km dan keyin charchab taslim bo’lasiz.
Vaziyatni subyektiv baholaysiz, o’zingizni lozer his qilasiz. Dunyoga va raqamlarga qarasangiz dunyoda 90% odam salomatligi uchun yugurishga ham harakat qilmasligini o’qiysiz. Siz taslim bo’lgan 5km natijangiz bilan top 10% da ekanligingizni tushunasiz.

Instagramda bir ekspert chiqib fikrlarini bayon etadi. Sizga u juda bilgichdek va o’z sohasining eng kuchli ekspertidek tuyuladi. Aslida esa aytilgan fikrlarini kecha ingliz tilida yozilgan bir kitobda o’qigan bo’ladi. Bugun esa ularni kam-ko’stsiz aytib berayotgan bo’ladi, o’zbek tilida, qayerdan olganini aytmasdan.


Har qanday vaziyatda ham obyektiv bo’lishga harakat qilish muhim.


Obyektivlik haqiqat va dalillar ustiga quriladi. Subyektivlik esa hissiyotlar ustiga.


Haqiqatga yaqin bo’lish maqsadga aylanishi ma’qulroq.

Bek Olimjon
15.09.2024
Norvegiya


Mas'uliyat

Insonda bo'lishi kerak bo'lgan sifatlar ichida eng muhimi bu mas'uliyat.

Mas'uliyat inson qadrini belgilab beruvchi ko'rsargich.

Turli xil loyihalar uchun sherik topa olmayabman, sabab òz sohasini mutaxasisi lekin mas'uliyat xissi yòq. Bunday odamlar bilan xech qachon biror-bir loyiha qilib bòlmaydi.

Mas'uliyatni shakllantirish uchun nimalar qilish kerak deb o'ylaysiz?

@Profit_RS


Forward from: Muallim Muhammad
Ilmsiz eplolmaysiz

“Maktabdagi ikkichilar a’lochilarni ishga oladi”

“Ikkichilar ko’proq boy bo’ladi”

“Ikkichilar ustozlar va maktab oldida ko’proq noqulay ahvolga tushgani uchun hayotda bunday vaziyatlardan qanday chiqib ketishni yaxshi biladi. Va muvaffaqiyatga erishadi”


Shunday safsatalarni ham eshitib turamiz. Hammasi yolg’onligini faktlar isbotlaydi. Dunyo millionerlarining 88%i bakalavr diplomiga, 52%i magistratura va doktorlik darajalariga ega!

Bill Gates Garvard universitetini tashlab ketgan. Chunki, unda shu vaqtda o’z sohasida allaqachon 10 ming soat tajribasi bor edi. Va universitetdagi bilimlarni deyarli bilardi. Siz bilasizmi?

Nega atrofimizda teskarisini ko’ramiz?

O’zbekiston sharoitida ozgina oldin o’qimagan lekin harakatchanlar, o’qib harakati sustlardan ko’proq pul topgan. Lekin:

1. Hozir sharoit o’zgardi. Ilmli ko’proq topadi. Jamiyat rivojlangan sari ilmli kadrlarga talab oshadi. Jarayonlar murakkablashadi, murakkablikni ilmsiz tushuna olmay qolamiz.

2. Atrofingizdagi ilmsizligi bilan ko’proq topayotganlarni qaysi biri dunyo millionerlari tarkibiga kirgan? Biz boy deganda uy, gentra va doimiy oylikni tushunamizmi?

Maqsadingiz katta dunyo miqyosida millioner bo’lish, ummat va millatga foyda keltirish bo’lsa ilmsiz bo’lmaydi do’stlar - deb o’quvchilarimizga tushuntirishimiz kerak do’stlar!

@MuallimMuhammad

20 last posts shown.