Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов PISA – халқаро дастур бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида 35 мактабда бўлди.
PISA – ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастур бўлиб ўқувчиларнинг нималарни билишлари ва нималарни қила олишлари муҳимлигини аниқлашдан иборатдир.
Ушбу тадқиқотда 15 ёшли ўқувчиларнинг таълим муассасасини тамомлаши арафасида замонавий жамиятда тўлиқ иштирок этиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни қай даражада эгаллаганликлари баҳоланади.
Ушбу тадқиқотда Поп туманидан 2 та (8, 35-сонли) мактаблар иштирок этиш учун танлаб олинган. (Мактаблар рандом – тасодифий танлов асосида танланган.)
Ўрганиш жараёнида туман раҳбари муассасадаги техник база ҳолати билан танишди ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг PISA имтиҳон тизимига тайёргарлик даражаларини синовдан ўтказди.
@PopliklarTezkor

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-27-сон Фармони билан “Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро PISA 2025 тадқиқот дастурида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2030-йилга келиб халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиши белгилаб берилган.