Юзга яқин дастурчи тайёрлаган Поп рақамли технологиялар ўқув марказининг 35 нафар битирувчи юқори маошли ишга жойлашиб улгуришди. Бу ўқув жараёнларида йўналишни яхши олинганидан далолат.
Хабарингиз бор, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Наманган тажрибаси сифатида вилоятда “IT-Park” бошқарувидаги 13 та “IT-School” ўқув марказлари ташкил этилганди.
Ушбу марказларда икки мингдан зиёд тингловчилар ахборот технологиялари йўналишида таҳсил олмоқдалар.
Ўтган 7 ой давомида икки мингдан зиёд ёшлар АКТ курслари бўйича сертификатларга эга бўлдилар.
Попда бу кўрсаткич 400 тани ташкил этди. Тумандаги “IT-School”да дастурлаш курсларида 200 нафар ўқувчи шуғулланмоқда.
- Келганимга 3 ой бўлди. Дастлаб компьютерда оддий ишлаш усулини билганман. Лекин ҳозирга келиб, бемалол дастур ярата оламан. Келгусида олган билимларимни ўзимга ўхшаган тенгдошларим, ёшларга ўргатиш ниятидаман, - дейди Поп “IT-School” тингловчиси Жавоҳир Ғуломжонов
Медиа Департамент
Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube