↗️ Менга ногиронлик пенсияси тайинланди. Мен расмий ишлашни ҳам бошладим. Қанча вақтдан сўнг пенсиямни қайта ҳисоблатиш учун мурожаат қилсам бўлади?
🧑🏻🦽Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг фуқаро ишлашни бошласа, пенсияси ҳар 2 йилда қайта ҳисоблаб берилади.
🔔 Мисол учун, фуқаро унга ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг ишлашни бошлади ва 2 йил давомида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлди. Энди фуқаро пенсиясини қайта ҳисоблатиш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиши мумкин.
🔴 Эслатиб ўтамиз, ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот олиш тизимида мавжуд бўлмаса, ушбу маълумотларни қоғоз шаклда ҳам тақдим этишлари мумкин.
❗️ Иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида кўриниши учун фуқаролар ўз иш берувчиларидан керакли маълумотларни my.mehnat.uz тизимига киритилганлигини талаб қилишлари лозим.
➡️ РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X