Жорий йилнинг 24 январь куни вилоят Спорт бошқармасида хотин-қизларни спортга жалб этиш ва соғломлаштириш мақсадида "Наманган тажрибаси" сифатида жойларда спорт комплексларидан оқилона фойдаланиш, хотин-қизларга шарт-шароит яратиш, ички имкониятдан келиб чиқиб бепул саломатлик масканларини ташкил этиш борасидаги ишларни йўлга қўйиш, тарғибот ишларини кучайтирган ҳолда энг чекка олис маҳаллалардаги хотин-қизларни ҳам спорт соғломлаштириш масканларига қамраб олиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш Республика спорт вазирлиги масъули Ф.Абдурахманова ҳамда вилоят оқила аёллар харакати грухи раҳбари Н.Муҳаммадиева раислигида ўтди. Йиғилиш давомида келгуси режа ва мақсадлар, тарғиботдаги ҳамкорлик ишлари хақида келишиб олинди.
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси