Ёшларнинг қишлоқ хўжалигида билим ва кўникма оширишига ёрдам берилади
Янги Ўзбекистонда ёш деҳқонларнинг ҳам кенг ривожланиб бориши қувонарли ҳол.
Технологик жараёнларни бошқаришда стратегик қарорлар қабул қиладиган ёшларни тайёрлаш учун техника олийгоҳлари қошида 8 та илғор муҳандислик мактаби фаолият бошлади. Бу йил яна 17 та шундай мактаб очилади.
Ўтган йили 56 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланяпти.
Ана шундай ёшлар қаторида қовун, брокколи карами, рукола каби экинларни етиштириб, гектаридан 150 миллион сўмгача фойда олаётган ёш деҳқон Достон Қўлдошев мисоли барчага ўрнак бўлади.