Бу кишини Уюшмага аъзо қилиш керак. Шахсан акахонимизнинг қудасига қўшни, оғайнисига ошна бўлади.
Қаршилар борми? Йўқ.
Бетарафлар? Йўқ.
Бир овоздан қабул қилинди.
Бу киши ишлайдиган ташкилот Уюшмамиз билан яқин ҳамкор. Шу битта-яримта ходимини тиркаб қўяйлик аъзоликка. Улардан ҳам нишон-пишон тегиб қолади.
Қаршилар борми? Йўқ.
Бетарафлар? Йўқ.
Бир овоздан қабул қилинди.
Бу киши ўзимизда ишлайди. Маҳаллий кадр. Ёш бўлса ҳам... ҳар ҳолда Уюшманинг обрўси. А, нима дедингиз?
Қаршилар борми? Йўқ.
Бетарафлар? Йўқ.
Бир овоздан қабул қилинди.
Бу киши эса... Бу киши ким ўзи? Нима қиляпти номзодлар рўйхатида? Белгиланган 50 та ҳужжатдан бор-йўғи 48 тасини топширган. Қанақа гап бўлди? Биздаям тартиб-қоида бор. Жа ерга урвормасин. Уюшма бедарвозамас. Қолаверса, ёш экан. Камига пейсбуккаям пўс-мўс қўйиб тураркан. Это страшно. Яна ўн-ўн беш йил ўйнаб турсин. Ҳаммаёқ ёш босиб кетди. Маҳалла қаққа қараяпти?
Буни овозга қўйиб ўтирмаймиз. Кўриниб турибди нолойиқлиги.
***
Бу гапларни иқтидорли ёш журналист, адабиёт, санъат ва китобхонликнинг фаол, беминнат тарғиботчиси, ватанпарвар йигит, 25 ёшга тўлган Отабек Исроиловга "ҳали ёш экансиз аъзоликка" деган ташкилотга алоқаси йўқ. Яна фитна қўзғаб юрманглар😁