Мактабимизга "Биринчи китобим" сериясида чиққан яшил муқовали, ихчам китобчалар келарди. Шавқ билан ўқиб чиқардим. Мақолалар машқ қила бошлагач шу лойиҳада менинг ҳам китобим чиқса эди, деб хаёллар сурганман.
"Биринчи китобим" – хайрли ва катта лойиҳа. У ўзида давлат ва устозлар ишончини ифода этади. Демак, савия ҳам шунга яраша бўлиши керак. Шу сабабданми, биринчи китобим бу лойиҳада чиқмади. Лекин муносиб ижодкорларни кўриб бошим осмонга етади.
Кеча дўстимиз Камолиддин Рўзиматов исмини "Биринчи китобим" лойиҳаси иштирокчилари сафида кўриб хурсанд бўлдим. "Кейинги бекат" деб номланган мўъжаз тўпламдан публицистик мақолалар жой олган экан.
Камолиддин лўнда, равон, халқчил услубда ёзади. "Тошкент ҳақиқати" газетаси орқали таниганман. Бугун эса уни нуфузли идораларда кўрамиз. Кўз тегмасин.
Журналистикамизга янги китоб муборак бўлсин! Камолиддин кўзлаган бекатига бехатар ва зафарлар билан етиб борсин, илоҳим.
Сатр:
Ҳамкасб ютуғидан қувонмоқ ҳам бахт...
Омон Матжон