Депутатлар халқ дардини эшитди
Бир неча ой аввал шохобчаларда 4 минг сўмдан сотилган пропан ҳозирга келиб 8 минг сўмгача кўтарилиб кетди. Бу эса истеъмолчиларга иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаряпти.
Шу боис, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.
Депутатлар халқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида анча фаол. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини бошлаганига ҳали 1 ҳафта ҳам бўлмай халқ дардини ўрганяпти. Бошланиши ёмон эмас.
🇺🇿@Otabek