ЎЗЛИГИНИ УНУТИБ КОРРУПЦИОНЕРГА АЙЛАНГАН ШАХС!!!
(эртаклар яхшиликка етаклар)
У оддий оилада дунёга келди. Ота онаси мехнат қилиб, қийналиб вояга етказди. Ҳаётдаги адолатсизликлар, қийинчиликлар болани пишитди. Катта бўлсам албатта адолатпарвар бўламан, ноҳақликларга қарши курашаман деб, қийналиб ўқиб прокурор бўлди. Бошида тоза ва ўзи мақсад қилгандек ишлади. Берилган топшириқ ва ишларни сидқидилдан бажарди...Тез мансаби юқорилади... Ҳамма уни қонуний тоза ва адолатли ишлагани учун ҳурмат қилар эди. Ойлик маошидан орттириб хатто битта жигули сотиб олишга қурби етмасди. Касбдошларининг аксарияти бой ёки амалдорнинг боласи, жияни, куёви эди... Унинг кўз ўнгида йилига янги мошина, янги уй, ховли жой қайси мода чиқса яқинда таъмирланган бўлса ҳам қайта уста солиб данғиллатиб қурилишлар қилишар эди. Ҳар хил жиноятчиларни тергов, суриштирув қилди, уларнинг сирларини чуқур ўрганди.
Касбдошларига оғир ишларини ечишда кўп ёрдам берди... Улар буни эвазига яхши маишат, ресторан, тунги клуб-кўнгил хушликларга олиб боришар, киссасига мўмайгина ақча солиб, катта супермаркетлардан ўз хисобларидан бозор-учар...
Хуллас прокурорнинг хақиқий ҳаёти қандай эканини ўргатишди...
Оғир ва мушкул, турли ишларни кўравериб қахрамонимиз пихини ёрган прокурорга айланди...
У ўзлигини,ўтмишини мутлақо унутди... Хадоллик, адолатрарварликдан асар ҳам қолмади. Хеч ким уни ҳурмат қилмасдан қўйди, аксинча унга рўбаро келишдан қўрқадиган даражага етишди. Одамларни қақшатиш, уларнинг ва давлат мулкини ўзлаштириш катта бойлик орттириш пайига тушди. Идорасида ўзидан юқорида ишловчиларни ҳам қўлга олди. Кадрлар масаласини ҳал этиш, юқоридаги ўзи кабиларни топиш унга мушкул бўлмади. Хисобсиз бойлик, ҳамда орттирган тажрибаси эвазига уларни ҳам ўз қўлига олди. Бирорта ишни ўз қўли билан эмас бошқаларнинг қўли билан қилгани учун доим сувдан қуруқ чиқар, уларнинг сири ошкор бўлиб қолса ўзидан кучли химоячи ясаб олиб катта танишлари орқали ишларни босди-босди қилар эди. Қонунлар бирин кетин мукаммаллашиб одамларнинг ҳам хуқуқий онги оша бошлади.
Ҳар нарсанинг, жиноят ва ўткирликнинг ниҳояси бўлганидек кирдикорлари ошкор бўлиб қолди.
Президент фармони билан ер ва ер билан боғлиқ бўлган қарорлар ҳамда фармойишлар билан боғлив барча хужжатлар прокуратурага назорат учун олинди.
Вазиятдан фойдаланган қахрамонимиз мана шу ерда устамонлик қилди.
Суриштирувчи ҳам ўзи, терговчи ҳам ўзи, назорат қилувчи ҳам ўзику ахир...
Ер ишлари билан шуғурланувчи шахсларни майда-чуйда айбларини топиб уларни жазолаб қамаш билан қўрқитди. Кейин эса ўзидан хотамтойни ясаб уни айтганини қилса, топшириғини бажарса қамамаслини, эвазига шерик бўлиб мўмайгина даромад олиши мумкинлигига кўндирди.
Бўш ва захирадаги мўмай пулга сотса бўладиган контурдаги ерларни топиб аниқлатди. Харидорларни ҳам топдирди. Биринчи навбатда ўз қариндошларига ўлчатиб тақсимлатиб берди. Қолганини эса бирин кетин харидорларга соттирди.
Хокимлик қарорларини иловасидаги беш олти кишилик иловалар гўёки йигирма кишига, бошқасида эса қирқ кишилик. Айримларидаги иловалар эса иккинчи хатто учинчи рақамлар билан номланиб ўн беш, ўттиз кишилик қилиб рақамланиб сохталаштирилган. Имзо эса ўша бечора ер билан шуғурланувчи мутахассиснинг имзоси ва мухри билан тасдиқланган.
Аввал айтиб ўтканимиздек бошқаларнинг қўли билан мўмайгина даромад топувчи прокуроримиз сир ошкор бўлгач ўзлари шу ишга бош қош бўлиб ер тузувчига -Сен бўйнингга олиб туравер мен сени ўзим олиб чиқиб кетаман: деб, бошқа ҳамкасбига топшириқ бериб ими-жимида Давлатга катта зарар етказган! дегандек жиноят ишини қўзғаттириб, айнан ўзининг яқинлари ва қариндошлари исми шарифи келтирилганлар рўйхати мавжуд иловани жиноят ишидан ажратиб олган...
Тўғри бойга бало урибдими? Соққа қилиш давом этаверади, кимдир ўз бўйнига олиб кириб чиқаверади. Яхшигина,каттагина соққа эвазига лом мим демасдан ўтириб чиқиш компанияси авжида. Очиқликда эллик йилда ҳам топа олмайдиган пулини узоғи беш тўрт йилда ўтаб чиқади. Прокурорни сотса янада кўпроқ срок олади, пулдан ҳам қуруқ қолади.
давомибор
✅Telegram 💬Facebook
📹 YouTube🤖Murojaatbot