#Атиргулдан_тиланган_Ажал
32
— Дилсўз! — Шодиев бироз ҳайрон қараб турдида, кейин тутоқиб қичқирди, — сен қандай отасан, мараз. Ўз қизингни битта орсизга индамай бериб юбораверасанми?
— Мана гап қаерда? — эркак заҳархандалик билан кулиб қўйганча Шодиевнинг юзига бир туширди, — ўзим ҳам ўйлагандим, ҳеч қачон бу ерга келмайдиган Дилсўз нега чопқиллаб келди экан деб. Сенлар ўзларингча менга ўйин қилмоқчи бўлдиларингми? — эркак тутоқиб кетиб ўзи тўғирлаган стулни бир ҳаракатда яна ағдариб ташлади.
— Ай бошим, белим, — бу сафар қаттиқроқ тушган Шодиев юзини буриштирганча ингради. Эркак эса уни аямай тепа бошлади.
— Ўйин қилиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман сенларга, — эркак Шодиевнинг дуч келган жойига аямай тепар, Шодиевнинг қўлидан эса оғриқдан инграшдан бошқа иш келмасди.
— Хўжайин, — шу пайт хонага бир йигит югуриб келди, — сизни ташқарида кутишяпти.
— Ким? — эркак ҳамон Шодиевни тепишдан тўхтай демасди.
— Ўзини Матлуба деб таништирди. Бошқа ҳеч нарса демади. Айтишича, исмини эшитиб ўзингиз кимлигини билиб оларкансиз.
— Ҳозир, — эркак Шодиевни бир тепиб эшик томонга юрди, — мен унга уйимга келма дегандим, лекин у ўз билганидан қолмаптида илон, — асабий минғирлаганча чиқиб кетди. Шодиев эса қўл-оёғи боғлиқ ҳолда ерда ётганча қолаверди.
— Маразлар! — кун ботганига қарамай ҳеч ким ундан хабар ҳам олай демаганигами Шодиевнинг тоқати тоқ бўла бошлади, камига ҳали ҳам ерда боғлиқ ҳолда ётибди, — ўликми-тирикми деб калла суқиб ҳам кетишмадия ифлослар, — Шодиев ўзига-ўзи гапириб ётаркан, бир пайт эшик очилиб кимнингдир шарпаси кўринди.