#Атиргулдан_тиланган_Ажал
21
— Ҳозир сен менга таҳдид қилдингми? — Матлуба опа асабий кулимсиради.
— Йўқ, — Асрор хотиржамлик билан, — мен шунчаки огоҳлантиряпман холос.
— Буни эслаб қоламан, — Матлуба опа бармоқларини унинг елкаси бўйлаб сезилар-сезилмас юритиб қўяркан, — албатта, эслаб қоламан, — Асрор ҳеч нима демасдан бош силкиб қўйди, — бугунга мана шуни топиб кел, — чўнтагидан уч букланган қоғозни чиқариб узатаркан, — режани сал ўзгартирамиз.
— Яна психотроп дорими? — Асрор бироз норози оҳангда сўради.
— Шунақа бўлсачи? — Матлуба опа ёшига ярашмаган ноз билан табассум қилди.
— Шу ишни нима кераги бор? Ўзингизга керагини сўрасангиз ҳам, шундоғам берадиларку.
— Қўлдан берганга қуш тўймас деган мақолни эшитмаганмисан?
— Шунинг учун Азаматни ҳам ўлдирдингизми? — Асрорнинг кўзларида алам пайдо бўлгандек бўлди.
— Йўқ, — Матлуба опа кескин рад қиларкан, — мен жиянимга ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмаганман.
— Йўғе? — Асрор ўзини ёлғондакам ҳайрон қолгандек тутаркан, — агар сизни билмаганимда бу эртагингизга аниқ ишонардим.
— Сен бу билан.....
— Унга нима қилганингизни ва нималар қилмоқчи бўлганингизни жуда яхши биламан. Жиянимга ёмонликни раво кўрмайман деб, томирига укол қилиб юрганингиз эсингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўяй.
— Ҳаммаси унинг фойдаси учун эди.