Василани ичкарига олиб киришлари билан Нодира тезда сув олиб келди.
— Ойижон ичиб олинг, — у сувни ойисига ичириб қўймоқчи эди Турсунхон опа унинг қўлидаги пиёлани уриб юборди.
— Йўқол бу ердан касофат. Ўзи ҳаммаси сени деб бўлаяпти, яна уялмасдан сув олиб келганингни қара, — ўқрайиб қўйди.
— Буви билиб - билмасдан гапираверманг. Ҳақиқатни билгач кейин тилингни тишлаб қолишингиз мумкин, — Нодира қўлидан учиб кетган пиёлани олганча ўрнидан туриб кетар экан гапирди.
— Кошки, сени қанақалигингни билмасам. Ўз оила аъзоларини аямаган, бошқаларни аярмиди?
— Шуни айтинг, ахир мен суюкли аммажонимга ўхшайманда, — Нодира ҳам гапдан қолай демасди.
— Нодира, — Васила қизига жим дегандек қаради. Нодира ойисига қош чимириб қўйганча чиқиб кетдию, яна сув олиб келиб ойисига ичирди.
— Опа, — Ирода секин гап бошлади, — анави алвасти нега кел...
— Тўғри хато қилдим, аммо, ўша сўтакдан бир тийин ҳам олмадим. Қайтанга у номард мени 30 миллионга тушириб кетди, — Нодира шундай деганча бор гапни айтиб берди. — У фарзандимни операцияси дея йиғлаб берганди пасткаш. Мен бўлса лаққа тушиб, ёрдам берибман. Кейин билсам боласи соппа - соғ экан.
***
Фарруҳ Мубинанинг юзларидаб ўпиб укасига тутқаздию, ўзи Ойшанинг ортидан келди.
— Дадасининг маликаси кимдан хафа экан-а? — эшикдан кириши билан сўради. Ойша унга бир қараб қўйдию, гапирмасдан жим ўтираверди. — Тушунарли, — Фарруҳ келиб Ойшанинг ёнига ўтириб, худди унингдек тиззаларини қучиб ўтириб олдида, — демак, бугун биз томонларда қуёш йўқ, қор ёғар эканда?
— Нега? — Ойша ҳайрон бўлди. — Қуёш аллақачон чиқиб бўлганку ана, — деразага ишора қилди, — ҳеч қандай қор ҳам йўқ.
— Қор бор, у аллақачон ёға бошлаган, — Фарруҳ гапириш баробарида қизини зимдан кузатарди.
— Сиз алдоқчисиз, — Ойша терс ўгирилиб ўтириб олиши билан Фарруҳ уни кўтариб тиззасига ўтирғизда ва пешонасидан ўпиб қўйди.
— Менинг маликам - менинг қуёшим. У хафа бўлса уйимизга қор ёғади. Фақат у мендан бошқаларга кўринмайди, — деганча бурнидан чимдиб қўйди.
— Сиз алдаяпсиз. Мен маликангиз бўлсам нега анави қизни кўтардингиз?
— У сени синглинг. Менинг укамнинг яъни амакингни қизи.
— Унда нега у сизга дада деди? — Ойша ҳайрон бўлганча сўради. — Ахир, сиз фақат бизни дадамизсизку, — кўзларида ёш ялтиради.
— Албатта, мен фақат сен ва акангнинг дадасиман. Мубина эса мени каттадада деб чақиради холос.
— Демак, у сизнинг маликангиз эмас-а? — мўлтирабгина қаради.
— Йўқ, менинг маликам ягона. Бу сенсан, — қизини маҳкам бағрига босди.
— Сизни яхши кўраман, ўзимни дадажоним, — Ойша ҳам уни бўйнидан маҳкам қучди. Улар бироз шундай ўтиргач, меҳмонлар олдига чиқди. Ойша Мубина амакисининг қизи эканини билса ҳам, дадасининг тиззасидан тушмай ўтирди. У ҳозир дадамнинг ёнидан кетсам яна уларни йўқотиб қўяман деб қўрқарди. Бунинг сабаби эса бола қалби билан дадаси соғиниб ўтган йиллари эди.
***
— Нурбек ака, — Эъзоза нозланганча келиб Нурбекнинг бўйнидан қўлини ўтказар экан, — бирор жойга айланишга борайлик.
— Хўп, фақат ҳозир эмас, — Нурбек бироз асабий эди.
— Нега? — Эъзоза ҳамон ўша - ўша нозланиб гапирарди.
— Чунки пул йўқ. Анави қариндошингдан олган пулларимиз тугади. Энди битта олтин балиқча топишим керак.
— Клиника ҳисобидачи? — Эъзоза айни дамда жуда ҳам саёҳат қилгиси келарди.
— Нима? — Нурбек Эъзозага тушунмагандек қаради. — Мен сенга айтганман шекилли? Клиникадан келаётган пул оиламники. Фарзандларимнинг ҳаққи. Мен билан мазза қилиб яшашни истасанг биттасини топ. Ундан қандай пул олишни ўзим биламан, — беўхшов тиржайганча Эъзозанинг юзидан ўпиб қўйганча хонадан чиқиб кетди. Шу дамда Эъзозанинг хўрлиги келди. Негадир Нурбек олдингидек эмас. Худди бир иложини топди дегандан уни ташлаб кетадигандек.