#Тақдир_ёзиғи
Шундай қилиб кунлар, кунлар кетидан ойлар ўта бошлади. Бу орада Заҳро иккинчи қизини дунёга келтирди. Турсунхон опа Фарангизни даволатишдан қизғонган пулларини айнан қизи ва набираси учун сарфлай бошлади. Ҳар борганида бир дунё совға - саломлар, тансиқ таомлар олиб қизини кўргани борарди.
— Ойи пулларни беҳуда сарфлаб чарчамадингизми? — охири Акром портлади. —Мен сўрасам Анварни уйлантираман, сени қизинг менга нима қилиб бера олади деб бир тийин ҳам бермадингиз. Энди айтингчи, Заҳрони қизи сизга нима қилиб бера олади? Бундай олиб қаралганда у бизга бироз бегона эмасми? Қўпол қилиб айтганда бегонанинг "харом сийдиги".
— Ўчир овозингни, — боядан буён сумкага нимадирлар жойлаётган Турсунхон опа ўғлини жеркиб берди. — У бегона эмас. Эъзоза Заҳрогинамни қизи, менинг набирам, — Турсунхон опа бу гапларни ўзгача меҳр ва фахр билан гапираркан, Акромнинг асаблари баттар таранглашди. Ойиси билан тортишиш бефойда эканлигини билгач,
— Ҳали кўрамиз, ўша набирангиз нима каромат кўрсатаркин? — деганча қўлини силтадию чиқиб кетди. Турсунхон опа қизиникига қатнашни канда қилмади.
Орадан салкам бир йилча вақт ўтди. Фарангиз ҳали ҳам Ойсара опаникида эди. Ёшини тўлдирай деб қолганига қарамасдан бир оғиз ҳам гапирмас, юришга ҳам ҳаракат қилмасди. Бу орада Васила яна ҳомиладор бўлиб қолди ва Ойсара опа қизи қийналмаслиги учун набирасини яна бир муддат ўзи парваришлайдиган бўлди.
* * *
Орадан 6 йил ўтди.
Бу муддат ичида Акром ва Васила Фарангиздан ташқари яна 3 қизли бўлишди. Аммо, бир қизи кўп яшамади. Бир ёшу тўрт ойлигида бу дунёни тарк этди. Бу жудолик Василани қанчалик эзмасин, у фарзандлари учун кучли бўлишга ҳаракат қиларди. Бироқ, у Фарангизга нисбатан Нодира ва Иродачалик меҳрли бўла олмасди. Балки бунга бошқа қизлари каби тунлар бедор бўлиб унга аллалар айтмагани, ўз сути билан катта қилмагани сабабдир. Яна билмадим.
Фарангиз ҳам катта қиз бўлиб, 1-синфга чиқадиган бўлди. Бу пайтда Акром оиласи билан ижарада яшарди. Бунга ҳам Турсунхон опа сабабчи эди, албатта.
Ўлкамизга куз келиб, мактаб ҳам бошланди. Кузнинг иккинчи ойида Турсунхон опа "Дод ўламан" дея ваҳима кўтариб Акром ва Василани уйга қайтаришга мажбур бўлди. Фарангиз эса мактаби сабаб, бир муддат катта амакиси Баҳодир аканинг уйида яшаб турадиган бўлди. Аммо, бу уйда уни амакисининг 3 қизи ва ўғли ҳа деб камситар, турткилар, нима иши бўлса ҳаммасини унга қилдирашарди. Уддалай олмаса амакисининг ўғли Элбек Фарангизни калтакларди. Фарангиз ёш бўлишига қарамасдан уй ишларига чаққон бўлиб қолганди. Амакисининг хотини Гулёра келинойисининг ёрдамчиси эди.
* * *
Қиш кунларининг бирида Фарангизнинг тенгқурларига нисбатан меҳри ва ишончи бутунлай йўқолди.
Одатдаги кунларнинг бирида дарсдан чиққан Фарангиз, Рўза ва Холида қор ўйнаб уйга қайтишарди. Ўйин қизиб кетиб, қизлар бир - бирини қор билан сийлаб кетишар экан, Холида бирдан аразладию йиғлаганча кетиб қолди. Фарангиз бунинг сабабини тушунмасдан ҳам қолди. Балки, бола қалби унга ожизлик қилгандир. Лекин орадан бир ҳафта ўтиб ҳаммасини тушунди. Доимо сен менинг дугонамсан дейдиган Рўза Фарангиз билан бирга уйга қайтаркан, Рўза уни кутилмаганда қотиб қолган қорга итариб юборди ва юзини ўша қорнинг бир бўлаги билан ишқалай бошлади. Ёғғанига салкам 10 кунча бўлиб қолган қор анчагина қотиб улгурган, Рўза ҳар гал ишқаганда Фарангизнинг юзини шилиб ўтарди. Кутилмаганда қаердандир пайдо бўлган Холида қўлидаги таёқ билан Фарангизнинг қўли ва оёқларига ура бошлади.
— Ҳали сенми менинг кўзимга, юзимга қор отадиган, — Холида 5-10 минутда Фарангизнинг қўл - оёқларига урди -урдию таёқни ташлаб қоча бошлади. Рўза ҳам унинг ортидан югурди. Фарангиз эса ўрнидан тураркан, аламидан йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билмасди. Ягона билгани, энди унинг дугонаси йўқ. У бундан буёғига ёлғиз юради. Дугонангман деганларга умуман ишонмайди. Чунки улар қачондир ортингдан иш қилишади. Фарангиз буни тушуниб етганида бор йўғи 7 ёш эди.
П/с: воқеалар ривожи бироз тезлашди. Ўтмишнинг қолиб кетган жойларини ўрни келганда ёритиб ўтаман.