Фарангиз эса Ойсара опа билан қолди. Чунки унга айни дамда алоҳида парвариш керак эди. Васила истамаса ҳам қизини ойисига қолдириб кетишга мажбур. Чунки қайнонасининг феъли маълум. Бунинг устига каттагина ҳовли, 3-4 та сигир, 50-60 тача товуқ - хўроз. Ҳаммасига Васила қарайди. Бу аҳволда қизини қандай парвариш қилсин. Уни ҳам бу ерга олиб келса, яна оғритиб қўйиши мумкин. Шу сабабли, қизи анча тузалгунча ойисиникида қолгани маъқул. Иложини топди дегунча бориб, кўриб келиб туради.
Бошида бу Акромга ёқмади. Аммо, у ҳам ҳаммасини чамалаб кўриб рози бўлишдан бошқа иложи йўқлигини билгач жим бўлди. Негаки, ойисини билади. Агар 1000 та товуғи бўлса ҳам, ҳеч йўқ биттасини сўйишга рухсат бермасди. Негадир шу Акромга келганда ҳамма нарсага қарши бўларди. Акром олдинлари бундай нарсаларга эътибор бермасди. Лекин ҳаммаси бирдан ўзгариб кетди. Акром 11 йиллик мактабни тугатиб, адвокат бўламан деганида Турсунхон опа,
“Йигит кишига ўқиш керакмас” деганча Акромни ўқишга киришига қаршилик қилди ва унинг ўрнига қизи Заҳрони агрономликка ўқишга юборди. Аммо, Заҳро ўқишни ҳам ёлчитмади. Ўқишга бордию, биттасига илакишиб қолди. Ўша биттасининг исми Қудрат бўлиб, у Заҳродан 11 ёш катта, оилали эди. Заҳронинг ноз - карашмаларига учган Қудрат оиласидан воз кечиб, ҳаммасига қўл силтади. Турсунхон опа буларнинг ҳаммасидан хабардор бўлиб, Заҳрони бу йўлдан қайтаришга уруниб ҳам кўрмади. Қайтанга, нафси хакалак отиб, Заҳро орқали Қудратга ҳар хил совға - саломлар олдирарди. Булардан бемалол бўлиб қолган Заҳро ва Қудрат ҳамма чегаралардан ўтиб кетишди ва Заҳро ҳомиладор бўлиб қолди. Буни ҳам Турсунхон опа биларди. Қудрат тўйни Заҳронинг кўзи ёригач қиладиган бўлди. Унгача Заҳро дадаси ва ака - укаларининг кўзидан йироқда бўладиган бўлди. Хуллас, Турсунхон опа нуқул қизларига ён босарди. Тўғри, ўғиларига ҳам ён босади. Фақат, Акромга келганда тўнини терс кийиб олади. Бунинг сабабини, Акром ҳам билмайди. Балки, Акром жиззаки, салга ловвулаб кетадиган ва бор гапни боридек юзига айтадиган бўлгани учун ҳам уни ёқтирмас. Акромнинг ҳарактери Турсунхон опанинг раҳматли дадаси Норматжон акага тортганди. Норматжон ака катта мулла ўтган. Бунинг устига дами анча ўткир бўлган.