Чиқиши билан дўсти Эргашни кўриб ҳайрон бўлди.
— Эргаш, сен?
— Ҳа мен дўстим, — жилмайди Эргаш. — Қани ўтиринглар, жиянча совуқ қотиб қолмасин, —машина эшигини очди.
— Лекин, бу қандай? — Акром ҳали ҳам ҳеч нимани тушунмасди.
— Сен ўтиравер, уёғини йўлда тушунтириб бераман, — машина ичига имлади. Акром Василага ҳам кеттик ишорасини қилиб бориб машинага ўтирди. Васила ўтиргач, Эргаш машина эшигини ёпдию, ўзи ҳам ҳайдовчининг ёнига ўтирди.
— Қани Хамид ака, энди шифохонага. Бир жиянчани кўрсатиб келайлик.
— Хўпда Эргашжон, — Хамид ака машинани ўт олдирди. Айни дамда Акромнинг бўғзига аччиқ нимадир тиқилгандек бўлди. Ахир, ўз оиласи, яқинларидан кўрмаган одамгарчиликни етти ёт бегонадан кўраяпти. Бундай олиб қаралганда Эргаш етти ёт бегона эмас. 11 йиллик синфдоши, туғишгандан ҳам аъло. Мана ҳозир ҳам ҳақиқий дўстлигини исботламоқда. Хатто ўз онаси, ўз пулини бермаган вақтда,
"— Топсанг берарсан, бермасанг ҳам розиман“, дея пул берди.
* * *
— Чақалоқ адашмасан 11 ойликда туғилгандия, — доктор Фарангизни текшириб кўргач Акром ва аёлига қаради.
— Ҳа, — Васила йиғлаганча жавоб берди.
— Ҳаммаси шуни асорати. 11 ойликда туғилгани билан жуда нимжон. Бунинг устига яхши парвариш қилинмаяпти. Етмаганига сутингизда ҳам болага зарарли нимадирлар бор кўринади.
— Нимаааа? — Василанинг кўзлари катта - катта бўлиб кетди. — Бундан чиқди, фарзандимни ўзим шу аҳволга солибманда, — охирги сўзларни пичирлаб гапирди.
— Асло бундай ўйламанг, — доктор Василани юпата бошлади. — Сиз бундай бўлишини истамагансизку. Ҳозирча болани эмизмай туринг, қолганини кейин кўрамиз.
— Хўп, — доктор ёш ота - онага яна бир нималарни тушунтириб, ўзи Фарангизни олиб жонлантириш бўлимига чиқиб кетди. Мана докторларнинг хатоси. Олдинроқ шу ишни қилишганда Фарангиз аллақачон хушига келган бўлармиди? Йўқ, аввал қоғозбозлик. Беморнинг ҳаёти муҳим эмас. Муҳими ўша бир парча қоғоз.
Орадан 48 соат вақт ўтди ҳамки, докторлар Фарангизни хушига келтира олмади.
— Хўш нима десам экан, — қўлидан бир иш келмаган доктор қаршисида умид билан қараб ўтирган ота - онага бир қараб қўйганча секин гап бошлади. — Биз қўлимиздан келганини қилдик, аммо, қизингизнинг тақдири шу бўлса керак. Буёғи Аллоҳдан. Биз ҳеч нарса дея олмаймиз. Қизингизни олиб кетишингиз мумкин. Менимча, умид йўқ.
— Йўўўўқ, — Васила йиғлаганча ўзини Акромнинг елкасига ташлади. — Қизим, қизалоғим ўлмайди а? Акром ака ўзингиз буларга айтинг, қизимиз ўлмайдия?
— Тинчлан, — айни дамда Акром ҳам ўзидан ўтганини ўзи билади. Аммо, ҳозир у кучли бўлиши керак. Йўқса, Васила ҳам ўзини буткул йўқотиб қўяди. — Бўлди йиғлама, — Акром секин аёлини қучди. — Ҳаммаси яхши бўлади. Фарангиз ҳам ҳали кўрмагандек бўлиб кетади. — Акром аёлини бироз юпатгач, эр - хотин иккаласи жонлантириш бўлимида ҳали ҳам бехуш ётган Фарангизни олиб, уйга қайтишди. Уйга киришлари билан Турсунхон опа бошлади.
— Ана мен нима дегандим? Бунинг одам бўлмайди, натижа йўқ деганмидим? Лекин сен нима қилдинг? Бориб чала ўлик учун каттагина қарз олдинг. Энди уни ким тўлайди?
— Ойи, бас қилинг, — Акром аёлига бир қараб қўйдида ойисига қараб қош чимирди. — Аллоҳга шукр ишлаяпман. Ўзим тўлайман. Қани юрақол, — аёлини хонасига олиб кираётганди,
— Аслида ҳамма айб мана шунда. Бу қора хотининг (Васила буғдой ранг бўлгани билан, анчагина истарали эди) сал эпли бўлганида, шусиз ҳам чала туғилган бола бу аҳволга тушмасди.
— Ойи, ҳозир бу гапларни мавриди эмас. Бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз.
— Йўқ, бу ҳозироқ уйимдан даф бўлади. У келдию уйнинг файзи ҳам йўқолди. Бу ҳақиқий ялмоғиз. Бу келиши билан сингилларинга келаётган совчиларнинг оёғи ҳам узилди. Бу бехосият, — Турсунхон опа Василани судраб уйдан олиб чиқиб ташлади.