— Бу энди нимаси? — энгашиб олиб уни энди ахлат идишга ташлаш учун кетаётганди, унга нимадир ёзилганини сезиб қолди. Шундагина бу оддий коптокча эмас, кимгадир аталган хат. Ҳеч кимга сездирмаслик учун ўзини хотиржамгина тутиб яна бироз айланиб юриб, бир чеккага бориб ўтирдию, коптокчани ёйди. У янглишмаган эди. Чиндан бу хат бўлиб, унда:
"ДЕВИЛ СЕНГА САЛОМ АЙТДИ" деган сўзлар бор эди. У қоғозни ғижимлаганча тезда чўнтагига солиб қўйди. Ва, ҳеч ким сезмадимикин дегандек атрофга қаради. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Бироз енгил тортгандек бўлди.
Ҳайрият, ҳеч ким сезмади. Аммо, у мана шу ерда янглишганди. Уни бир одам, айнан хатни у томонга отган, Девилнинг ишончли одамларидан бири диққат билан кузатиб ўтирарди.— Ўтмиш? — Юсуфнинг ҳаёли минг бир кўчага кириб чиқди. — Яна қанақа ўтмиш? Ёки дадам ва сиз? — Юсуф савол беришга бердию, жавобни эшитишга негадир қўрқаётганди.
— Буни яхшиси бориб дадангиздан сўранг яхши йигит. Зора, виждони уйғониб ҳақиқатни айтса. Лекин унда бу нарса бор деб ўйламайман, — Гулҳаё опа ўрнидан турар экан, — менимча ўзингизга керагини билдингиз яхши йигит? Юсуф ҳеч нима демади. Чунки унинг ҳаёллари ҳар жойда кезиб юрибди. Ундан жавоб бўлмагач Гулҳаё опа бу ерни тарк этди. Юсуф адоғи йўқ саволлар гирдобида қолди. (Бу воқеалар ҳаммаси Маржонани учрашувга таклиф қилмасидан олдин бўлган).
* * *
Санам туни билан ўйлаб чиқди ва бир қарорга келди. Алимов Абрам билан яқин бўлиб, Юсуфсиз ҳам бахтли бўла олишини исботлайди.
— Бундай ўйин билан мени синдира олмаслигини билиб қўйсин. Осонликча таслим бўладиган аҳмоқ йўқ. Ҳали ўзинг оёқларим остига ялиниб келиб, кечиришимни ўтиниб сўраб, дил изҳори қиласан Юсуф Яминов, аммо, ўшанда кеч бўлади, — Санам кўзгудаги аксига тикилганча алам билан гапирарди.
Тонг ҳам отди. Ювиниб чиқдию, нонушта ҳам қилмасдан кўчага чиқди. Унинг айни дамдаги мақсади Алимов Абрам билан гўёки тасодифан учрашиб қолгандек бўлиш. Ҳаммаси табиий ва ишонарли чиқиши лозим. Санам таксини унинг иш жойидан бироз берироқда тўхтатиб тушди.
Менимча бироз шошиб қўйдим шекилли, пешонасига енгилгина уриб қўйдию, эндигина очилган магазинга кирди. У ердан ўзига ёқмаса ҳам бир баклашка сув ва ейиш учун нимадир олди. Нималигини ўзи ҳам билмайди. Қўлига илганини олди, чиқди. Секин бино олдидаги ҳиёбон тарафга кетар экан, бино олдига битта машина келиб тўхтади. Санам сездирмасдан ўша тарафга қараб қўйди. Айнан у. У бино томонга қарамасдан ҳиёбон тарафга кетаётганди,
Ҳаёлпараст санам, ортидан ўша таниш овоз эшитилди. Санамнинг юзига билинар - билинмас табассум югурди.
— (Биринчи уруниш иш берди), секин ўгирилди.
— Бу ерда нима қилаяпсиз? Ёки мени кўргани? — ўша ўзига ярашган жилмайиш билан гапираркан, Санамдан кўз узай демасди.
— Ассалому алайкум, — Санам ҳеч нима бўлмагандек салом бераркан, — мен шунчаки ҳиёбонда айлангани келгандим, — қўли билан ҳиёбон тарафга ишора қилди.
— Тушунарли, — йигит хафа бўлгандек бўлди. — Мени кўргани келибсизми деб эндигина хурсанд бўлаётгандим, шунчаки кўнглим учун "ҳа" десангиз ҳам бўларди.
— Алдашни ёмон кўраман. Қолаверса, ҳозир кайфиятим яхши эмас.
— Буни сезиш қийин эмас, — Абрам унинг қўлига қаради. Санам шундагина қўлидагиларга эътибор қаратди. Сув ва бир қути сақич.
— (Оббоооо), — хижолатли жилмаяркан, — қизиқ туйилгани учун олгандим, — деганча ўзини оқлади.
— Тушунарли, — йигит соатига қараб қўйдида, — истасангиз бирга қаҳва ичамиз. Балки яқиндан танишиб олсак, кайфиятингизни кўтаришга ёрдам берардим.
— Сизни ишдан қолдирмайманми?
— Ҳозирча вақтим бемалол, қани юринг, — Абрам уни бино томонга бошлади.
— Хооо, йигитни гули бунча пўрм билан қаерга? — Муяссар хонага кириши билан кўзгу олдида сочини тараётган эрини тергай бошлади.
— Ишга, — Аюб хотиржамгина ишини давом қилди.
— Ишга шунча ясаниш шартми? — қошларини чимирди.
— Яна қанақа ясаниш? Оддийгина сочимни тараяпман-ку.