— Уёғини кейин тушунтириб бераман. Сен айтганимни қил.
— Хўп. — Муяссар телефонни қўйиб, Аюб айтган либосни кийди. У олдинлари пушти ранг менга ярашмайди деб юрарди. Аммо, адашган экан. Ҳозир жуда ярашиб турибди. Балки, Аюб танлгани учун ҳам Муяссарга шундай туюлаётгандир. Енгилгина пардоз қилиб чиқдида, ҳайдовчига манзилни айтди. Кўз очиб юмгунча айтилган манзилга ҳам етиб келишди. Шаҳарнинг энг олди ресторанларидан бири. Муяссар ҳам ҳаяжон, ҳам ҳайрат билан ичкарига кирар экан, ичкарида қўлида бир дона қизил атиргул ғунчаси тутганча оппоқ костюм - шимда Аюб кутиб турарди.
— Сиииззз, — ҳаяжондан тили зўрға айланди.
— Ҳар доимгидек бетакрорсан, — Аюб келиб унинг пешонасидан ўпиб қўйганча гулни тутқазаркан, — биламан бир дона, аммо, бу сенга бўлган муҳаббатим рамзи.
— Муҳаббат? — ҳайрон бўлди. Наҳотки, сиз мени? Бу тушимми ёки ўнгим?
— Бунисини билмадиму, сен менинг қалбимга безбетларча кириб олганинг рост, — меҳр билан аёлига термуларкан, — сени севаман.
— Аюб....
— Жим, ҳеч нима дема. Шунчаки қўлимдан тут ва менга ишон. Қолганини ўзим уддалайман.
— Хўп, — Муяссар жуфти ҳалолинининг қўлларидан маҳкам тутди.
— Рақсга тушамизми?
— Албатта. — Аюб унинг қўлидан ўпиб қўйдида, бир қўлини белидан ўтказди. Улар рақсга тушар экан, юзларда табассум, кўзларда меҳр - муҳаббат чарақлаб турарди. Айни дамда улардан бахтли инсон йўқ эди.
* * *
— Туширинг, ичкарига ўзим кираман, — Муяссар ҳа деб типирчилаб Аюбнинг қўлидан тушишга урунар, бироқ Аюб уни янаям маҳкам ушлаб оларди.
— Жим кет, типирчилайверма. Йўқса, иккаламиз ҳам йиқиламиз.
— Унда туширинг.
— Йўқ, бугун хонагача кўтариб бораман. Чунки бугун ўзгача кун, — жилмайди.
— Қанақа экан? — Муяссар у нимага шаъма қилганини тушунша ҳам, атайдан сўради.— Хонага чиқайлик биласан, — Аюб зинадан кўтарилар экан, аҳён - аҳён унга қараб қўярди. Мана ниҳоят хоналарига ҳам етиб келишди. Аюб Муяссарни ётоққа қўйиб, ёнига ўзи ҳам ёнбошлади.
— Нима қилмоқчисиз?
— Ўзинг нима деб ўйлайсан? — секин унинг юзларини силади.
— Билмайман, балки айтарсиз.
— Maна шу уй остонасидан қадам босиб кирган онингдан бошлаб меники бўлгансан, — Аюб Муяссарнинг юзи бўйлаб бармоғини енгилгина юритар экан, икки кўзи қизнинг ним пушти лабларида эди.
— Лекин, мен буни истамайман, — айни дамда Муяссар қалб истагига қарши сўзлади
— Mенга бунинг қизиғи йўқ, — Аюб унинг юзига янаям яқин келаркан, —сен меникисан, ўз -ўзимникисан! — оҳиста лабларини қизнинг лабларига босди. Лаблар бирлашиб кетди. Бу тун нафақат лаблар, балки қалблар ҳам бирлашди. Бир ой олдин бизнес ҳамкорлик юзасидан бир оила бўлган икки ёшни бугун муҳаббат бирлашди. Улар шу бугунгача шунчаки Аюб ва Муяссар бўлиб юрган бўлсалар, эртадан бир бутун инсон бўлиб янги ҳаёт бошлайдилар.
* * *
Ўтган бир ой давомида Санам ва Юсуф ҳам анча чиқишиб қолишди. Хатто Санамда Юсуфга нисбатан ажиб ҳислар ҳам пайдо бўлди. Бироқ, қиз бола бўлгани учун айта олмайди.
— Санам, — хонага шошиб кирган Юсуф қизга бир замон тикилиб қолди.
— Нимадир керакми? — ҳайрон бўлганча унга қаради.
— Сенга айтадиган муҳим гапим бор, шунга бугун кечки пайт вақтинг борми?
— Ҳалиги, —Санамнинг юрак уриши ўзгарди. — (Наҳот менга севги изҳор қилмоқчи?) — юзлари олов бўлиб ёна бошлади.
— Бирор муаммо борми? —Юсуф унга синчиков нигоҳ ташлар экан, қизнинг нималарни ҳис қилаётганини билиш у учун жуда қизиқ эди.
— Майликуя, фақат бир соатдан кўп юра....
— Етади. Шу бир соат ичида кўп нарсага улгурса бўлади, — Юсуф гапирганча Санамга секин яқинлашиб қўлининг устига қўлини қўйди. — Демак келишдик, — бироз секин гапирди. Бугун кечки пайт соат 19:00 да сени мана шу ерда кутаман, — деганча шу ердаги бўш қоғозлардан бирига манзил ёзиб қиз томонга суриб қўйди. Санам ҳеч нима демасдан жилмайиб қўяверди. — Кўришгунча, — Юсуф кетаётиб ҳаводан бўса йўллаб қўйишни ҳам унутмади. Санам Юсуф ёзиб берган манзилга табассум билан тикилганча қолаверди.