#ОЛЧАГУЛ
2-фасл
97
Бутун қишлоқда шов-шув, деди-деди болалаб кетди. Нимамиш, Дилшод Фурқатни ўлдириб қўйибди. Уни тут дарахтида ҳамма ёғи қон бўлиб, чала жон аҳволда кўрганлар бирга ўнни қўшиб ваҳима қилиб юборди. Собир мироб эса Дилшоднинг устидан ёзиб берди, иш терговга оширилди.
— Демак бу ишни онгли равишда қилгансиз? — терговчи Дилшодни диққат билан тингларкан, унинг юзида заррача ҳам афсус, пушаймонликни кўриб тўғриси ҳайрон қолди.
— Ҳа, — Дилшод қатъийлик билан жавоб бераркан, — тўғри қилдим деб ўйлайман.
— Камида беш йилга кесилишингизни билсангиз ҳамми?
— Ҳа, — Дилшод ўша қатъий нигоҳларини терговчига тикканча, — сиз синглингизни бахтли бўлсин дея турмушга берсангизу, унинг эри унга зўравонлик қилса, одамнинг ҳаёлига келмаган қийноқлар билан қийнаса, бир гап билан одам ўрнида кўрмаса нима қилган бўлардингиз?
— Ўйлаб ўтирмасдан отиб ташлардим, — терговчининг кўз олдига ўн уч ёшли синглиси келди.
— Ана кўрдингизми? — Дилшод мийиғида кулиб қўяркан, — сиздан фарқим мен уни ўлдирмадим.
— Лекин ўлгандан баттар қилдингиз. Энди у бутун умр фарзанд кўра олмайди.
— Унга бу ҳам кам, — Дилшод ўзини орқага ташлаб бемалол ўтирганча, — аслида таг-туги билан кесиб ташамоқчи бўлгандим, лекин ҳа майли ҳеч йўқ хожатга чиқишига ярасин деб бичиб қўя қолдим.
— Лекин бутилкачи? Ундан нега фойдаландингиз? Ёки бир кўнгилхушлик қилсам, охиригача қилай дедингизми?
— Йўқ, — Дилшоднинг юзи бирдан жиддий тортди, — шунчаки синглим ҳис қилган оғриқни ўзида ҳис қилиши учун қилдим, — Дилшоднинг бу гапидан кейин терговчининг тили айланмай қолди. Тўғри иши бўйича бундай ҳолатларга, Фурқатга ўхшаган ҳайвонларга жуда кўп дуч келган. Лекин Дилшодга ўхшаган акалар билан кам юзлашган.
— Мен ўзим адвокат...
— Керакмас, — Дилшод унинг гапини бўлиб рад қиларкан, — мен қилган ишимни тан оламан ва айбимга иқрорман.
— Лекин оилангиз...
— Ҳеч нима қилмайди.