У К А Ж О Н И М
Ойни қучгим келса, нарвоним бўлган,
Оғир юкларимга карвоним бўлган,
Бошимни йўқотсам сарбоним бўлган,
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Дадам каби кўнгли кенг менинг укам.
Ўзига дард келса кўниб кетади,
Менинг дардим учун синиб кетади,
Қучсам дадам иси келиб кетади,
Қадри осмонларга тенг менинг укам
Ўн беш қоронғуда кун менинг укам.
Онамнинг қувончи, жонин мадори,
Опа-сингилларинг ғурури, ори,
Яратганга шукр, яхши ҳам бори,
Суянсам акадек тоғ менинг укам
Беминнат мевали боғ менинг укам.
Томири туташган томирларимга,
Ҳамрохим болалик даврларимга
Ягона мухлисим илк шеърларимга.
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Минглар ичра ўзи минг менинг укам.
Юраги осмондек, меҳричи - денгиз,
Жигарлар бирлашган жойи бир илдиз,
Ҳар недан қадрлим, ҳар недан азиз,
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Дадам каби кўнгли кенг менинг укам.
Борсам қучоғини очиб туради,
Мехрин йўлларимга сочиб туради,
Қувониб, осмонга учиб туради,
Отам уйин обрд қилиб юради,
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Ўн беш қоронғуда кун менинг укам.
✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007
Ойни қучгим келса, нарвоним бўлган,
Оғир юкларимга карвоним бўлган,
Бошимни йўқотсам сарбоним бўлган,
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Дадам каби кўнгли кенг менинг укам.
Ўзига дард келса кўниб кетади,
Менинг дардим учун синиб кетади,
Қучсам дадам иси келиб кетади,
Қадри осмонларга тенг менинг укам
Ўн беш қоронғуда кун менинг укам.
Онамнинг қувончи, жонин мадори,
Опа-сингилларинг ғурури, ори,
Яратганга шукр, яхши ҳам бори,
Суянсам акадек тоғ менинг укам
Беминнат мевали боғ менинг укам.
Томири туташган томирларимга,
Ҳамрохим болалик даврларимга
Ягона мухлисим илк шеърларимга.
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Минглар ичра ўзи минг менинг укам.
Юраги осмондек, меҳричи - денгиз,
Жигарлар бирлашган жойи бир илдиз,
Ҳар недан қадрлим, ҳар недан азиз,
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Дадам каби кўнгли кенг менинг укам.
Борсам қучоғини очиб туради,
Мехрин йўлларимга сочиб туради,
Қувониб, осмонга учиб туради,
Отам уйин обрд қилиб юради,
Қадри осмонларга тенг менинг укам.
Ўн беш қоронғуда кун менинг укам.
✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007