🗓 Бугун – Сурхондарё вилояти ташкил этилган кун
Бундан 83 йил олдин, 1941 йил 6 март куни – Собиқ СССР Олий совети президиуми қарорига асосан Сурхондарё вилояти алоҳида маъмурий бирлик сифатида ташкил этилди.
Ўшанда ҳудудда Термиз шаҳри ҳамда Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё, Термиз, Шеробод ва Шўрчи туманлари бўлган.
Кейинчалик, 1960 йил 25 январьда Сурхондарё вилояти Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 йилнинг февральида қайта ташкил қилинган.
Маълумот учун, 1941 йил 6 март куни Андижон ва Наманган вилоятлари ҳам ташкил этилган.
👉
@OltinsoyYangiliklari 👈
каналини кузатиб боринг