Алламжонов нега ишдан олинди?
Менимча, икки асосий сабаби бор.
Биринчиси,
Алламжонов йиллар давомида ҳукумат ва ғарбдаги халқаро ташкилотлар ўртасида кўприк бўлди. Нутқи, ўзини тутиши ва тил билиши унга қўл келди. Саида Мирзиёева унинг ёнида учрашувларга қатнашди. Йиллар давомида Саида Мирзиёева халқаро майдонда ўзини танитишга ҳаракат қилди. Энди ўзи ғарб билан мулоқотда ҳукуматни тамсил қиладиган кишига айланди. Парламент сайловидан кейин қанотини кенг ёзиб парвоз қилади. Бу бўйича Алламжоновнинг кераги қолмади.
Иккинчиси,
Алламжонов Ўзбекистон медия майдонида кучга эга. Телеканали бор, блоггерлар армияси бор, ёлланма журналистлари бор. Қўлида минглаб маълумотлар ва компроматлар бор.
Аслида бундай кучга эга одамлар кўп. Фирдавс Абдухолиқов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевда ҳам шундай медиявий куч бор. Фақат бошқарув элитаси айнан Алламжоновни хиёнатда гумон қилди.
Қандай дейсизми?
"Озодлик"да бир нечта суриштирув видеолар эълон қилганини биласиз. "Озодлик"ка бу маълумотларни етказишда асосий гумондор - Алламжонов.
Саида Мирзиёева билан раҳматлашувда Президентга содиқ эканига урғу бериш сабаби хам шу.
Sanjar Xoja