ЭЙНШТЕЙННИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ЎЗБЕКБир куни Эйнштейн поездда бир ўзбек билан борарди. Унинг заковатини синаб кўрмоқчи бўлди.
— Келинг, бир ўйин ўйнаймиз. Мен бир савол бераман. Жавобини билмасангиз, менга 5 доллар берасиз. Кейин сиз менга бир савол берасиз. Мен жавобини тополмасам, сизга 500 доллар бераман.
Ўзбек рози бўлди. Эйнштейн сўради:
— Ер тортишиш кучининг сабаби нимада?
Ўзбек бироз ўйланиб турди-да, чўнтагидан 5 доллар чиқариб берди. Савол бериш навбати ўзбекка келди:
— Нима тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда қайтиб тушади?
Эйнштейн роса ўйланди. Дўстларига телефон қилди. Ҳеч ким жавобини топа олмади. Бир соатлардан кейин ўзбекка 5 доллар беришга мажбур бўлди ва сўради:
— Тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда тушадиган нарса ўзи нима эди?
Ўзбек чўнтагидан яна 5 доллар чиқариб, олимга узатди-да:
— ...
Ўзбекнинг жавони Эйнштейнни тамоман лол қолдирди...