Қабрдан қўрқмасликка сабаб бўлувчи маълумотлар
1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабр жаннат боғчаларидан бир боғчадир”, дедилар. Пок мўминлар қабрларини жаннатнинг бир парчаси сифатида топадилар.
2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин қабрга кирса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “бандамга жаннатдан тўшаб беринглар ва унга жаннатдан эшик очиб беринглар” дейди”, дедилар.
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминга жаннатда бир эшик очилади. Шунда унга (жаннатнинг) насими, ҳавоси етиб туради, унинг хушбўй ҳидидан туяди”, дедилар.
4. Аллоҳ таоло мўминнинг қабрини кенгайтириб беради, қабри унга торлик қилмайди, сиқмайди.
5. Мўмин банда жаннат либосидан кияди, у биз гумон қилганимиздек кафан ичра бўлмайди.
6. Мўминнинг қабри ёришиб туради, зулмат ичра бўлмайди.
7. Аллоҳ таоло мўминларга қабрда эканликларида жаннат хушхабарини беради ва уларнинг қалблари хотиржам бўлиб, қиёматга муштоқ бўладилар.
Аллоҳим, бизни жаннат аҳлидан қилгин, эй оламлар Роббиси! Аллоҳим биз сендан жаннатни сўраймиз, Аллоҳим биз сендан жаннатни сўраймиз,
Аллоҳим биз сендан барча уммати Муҳаммадга жаннатни сўраймиз, Аллоҳумма амийн!