ФЕВРАЛЬ
Кетмоқ учун отланди февраль,
Шашти сўник, сийрати нимжон.
Қиш сўнггида булут ҳам бу гал,
Кўкдан дув-дув ёғдирди маржон.
Тинмай ювди эринмай ёмғир,
Қаҳратоннинг аччиқ зардасин.
Шўх насимлар эсмоқда ҳур-ҳур,
Очмоқ учун кўклам дарчасин.
Она ернинг бағрида ётиб,
Яшилланиб ёйилар чечак.
Нам тупроқнинг тамини тотиб,
Қор остидан бўйлар бойчечак.
Бошланади қувончли ташвиш,
Қуёш иссиқ нур сочган маҳал.
Этагини йиғиштирди қиш,
Баҳорга йўл берсин, деб февраль.
Зуҳра Бегим
https://t.me/ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
Кетмоқ учун отланди февраль,
Шашти сўник, сийрати нимжон.
Қиш сўнггида булут ҳам бу гал,
Кўкдан дув-дув ёғдирди маржон.
Тинмай ювди эринмай ёмғир,
Қаҳратоннинг аччиқ зардасин.
Шўх насимлар эсмоқда ҳур-ҳур,
Очмоқ учун кўклам дарчасин.
Она ернинг бағрида ётиб,
Яшилланиб ёйилар чечак.
Нам тупроқнинг тамини тотиб,
Қор остидан бўйлар бойчечак.
Бошланади қувончли ташвиш,
Қуёш иссиқ нур сочган маҳал.
Этагини йиғиштирди қиш,
Баҳорга йўл берсин, деб февраль.
Зуҳра Бегим
https://t.me/ONA_TILIM_MILLAT_RUHI