Президент раислигида 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Facebook|Instagram|X
“Ўз олдига буюк мақсадлар қўйган халқ фақат соғлом ва бақувват бўлган тақдирдагина кўзлаган марраларига эриша олади. Эл-юртнинг соғлом бўлиши, улкан ишларга қодир бўлишида эса, ҳеч шубҳасиз, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти беқиёс.
Бугун биз дунёга очиқ, ижтимоий ва иқтисодий ривожланган давлат – Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга катта мақсадлар қўймоқдамиз.
Ҳар бир инсон, ҳар бир ота-онанинг орзуси ва нияти жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашдир. Бунга эса жисмоний тарбия ва спортсиз эришиб бўлмайди.
Бир сўз билан айтганда, спорт – соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устунидир. Шу билан бирга, спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаи”,
- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Facebook|Instagram|X