“Саховат” интернат уйида байрам тадбирлари бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Саховат” интернат уйида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ҳозирда мазкур масканда 150 нафарга яқин кексалар парваришланмоқда. Уларга ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
Божхона ходимлари кекса онахонларга меҳр-мурувват кўрсатиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.
Кексаларни кўнгилларини кўтариш мақсадида байрам дастурхони ёзилди. Ташкил этилган байрам кечасида божхоначилар барча хотин-қизларни қизғин муборакбод этишди ҳамда байрам совғаларини тарқатишди.
Байрамда куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва лапарлар айтилди. Қариялар билан суҳбатлашилди.
Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz